Шоҳлар иккинчи китоб
10 Бир мунча вақт ўтгач, оммонликлар+ шоҳи қазо қилди ва ўғли Ханун унинг ўрнига тахтга ўтирди+. 2 Шунда Довуд: «Нахош ўғли Ханунга меҳрибонлик* кўрсатайин, ахир унинг отаси Нахош менга меҳрибонлик кўрсатган эди»,— деб айтди. Шу боис, отаси ўлгани муносабати билан унга таъзия билдириш мақсадида, Довуд Хануннинг олдига ўз хизматкорларини жўнатди. Аммо Довуднинг хизматкорлари оммонликлар юртига етиб келишганида, 3 оммонлик беклар подшоҳлари Ханунга: «Довуд отангизни ҳурмат қилгани учун мана бу одамларни таъзия билдиргани жўнатган деб ўйлайсизми?! Довуд хизматкорларини бутун шаҳарни яхшилаб ўрганиб олиб, ҳамма нарсадан хабардор бўлиш, сўнг уни вайрон қилиш учун олдингизга юбормаганмикин?!» — дейишди. 4 Бу гаплардан кейин Ханун Довуднинг хизматкорларини ушлаб олиб, юзидаги соқолнинг бир томонини қириб+, кийимларининг белидан пастки қисмини кесиб ташлади-да, уларни жўнатиб юборди. 5 Довудга бу ҳақда айтишганида, у хизматкорларини кутиб олиш учун дарҳол одамларни жўнатди, чунки улар қаттиқ камситилган эди. Шоҳ уларга: «Соқолингиз ўсгунча Ерихода+ қолинглар, кейин қайтиб келасизлар»,— деди.
6 Оммонликлар Довуд улардан нафратланаётганини тушунгач, хабарчилар жўнатиб Байт-Рехоб+ билан Зўводан сурияликларнинг 20 000 та пиёда аскарини+, Махо+ подшоҳини ва унинг 1 000 нафар одамини ҳамда Иштовдан* 12 000 кишини ёллашди+. 7 Довуд бу хабарни эшитди-ю, Йўаб билан бор қўшинни, шу қаторда энг кучли жангчиларини жўнатди+. 8 Оммонликлар шаҳар дарвозаси олдида саф тортишди. Зўво билан Рехобдан келган сурияликлар ҳамда Иштов билан Махонинг одамлари эса алоҳида очиқ майдонда саф тортишди.
9 Йўаб душман унга орқа ва олдиндан ҳужум қилиш учун яқинлашаётганини кўриб, Исроилнинг сара жангчиларини танлади-да, уларни сурияликларга қарши саф торттирди+. 10 Одамларининг қолганини бўлса, оммонликларга+ қарши саф тортиши учун акаси Абушайнинг+ қўлига топширди. 11 Сўнг Абушайга: «Агар сурияликлар мендан устун келса, менга ёрдамга келинг. Борди-ю, оммонликлар сиздан устун келса, мен ёрдамга бораман. 12 Халқимиз ва Тангримизнинг шаҳарлари учун кучли ва жасоратли бўлишимиз керак!+ Яҳова бўлса Ўз томонидан ҳаракат қилади»+,— деди.
13 Йўаб билан унинг одамлари сурияликларга қарши жанг қилишди ва сурияликлар уларнинг олдига тушиб қочишди+. 14 Буни кўриб, оммонликлар Абушайдан қочиб шаҳарга киришди. Оммонликлар билан жанг тугагач, Йўаб Қуддусга қайтди.
15 Сурияликлар исроилликларга мағлуб бўлишганини тушуниб етгач, қайтадан ҳарбий кучларини тўплашди+. 16 Ҳададзар+ Фурот дарёси ҳудудида+ жойлашган сурияликларга одам юбориб, уларни чақиртирди. Улар Ҳададзарнинг лашкарбошиси Шўвах бошчилигида Хеламга етиб келишди.
17 Довудга бу хабарни етказишганида, у тезда Исроилдаги бор қўшинни йиғди-да, Иордан дарёсини кечиб ўтиб, Хеламга етиб борди. Сурияликлар саф тортиб, Довудга қарши жанг қилишди+. 18 Бироқ сурияликлар Исроил лашкари олдига тушиб қочишди. Довуд сурияликларнинг 700 та аравакашини ва 40 000 та отлиқ аскарини ўлдирди. У лашкарбоши Шўвахни ҳам ярадор қилди. Шўвах жанг майдонида ҳалок бўлди+. 19 Ҳададзарга хизмат қилган барча шоҳлар Исроил лашкари томонидан енгилишганини тушуниб етгач, дарҳол Исроил билан тинчлик сулҳини тузиб, уларга қарам бўлишди+. Шундан кейин, сурияликлар оммонликларга ёрдам беришдан қўрқиб қолишди.