Солномалар биринчи китоб
12 Довуд Киш ўғли Шоулдан яшириниб юрганда+, Зихлахга+, унинг ёнига одамлар келишди. Улар Довудни жангда қўллаб-қувватлаган қудратли жангчилар эди+. 2 Бенямин+ қабиласидан, Шоулнинг биродарлари бўлган бу кишилар камонлар билан қуролланган бўлиб, ҳам ўнг, ҳам чап қўлларида+ палахмондан тошлар+, камондан ўқлар ота олишарди. 3 Уларнинг бошчиси Охазар, кейингиси Йўш бўлиб, иккиси ҳам гиволик+ Шамонинг ўғиллари эди. Озмобит+ ўғиллари: Йизиёл билан Палат, Барака, онотўтлик Ёҳу, 4 гивонлик+ Йишмаё. У ўттизта қудратли жангчидан бири+ ва уларнинг бошчиси эди. Шунингдек, Еремиё, Яхазиёл, Йўханон, гедералик Йўзабад, 5 Элузай, Яримўт, Болиё, Шамариё ва хорифлик Шафатиё. 6 Кўрах+ наслидан: Элқана, Ишшиё, Озариёл, Йўазар ва Ёшувам. 7 Гадўрлик Ерохамнинг ўғиллари Йўэлах ва Забадиё.
8 Довуд саҳрода+ хавфсиз жойда бўлганида, гадликларнинг баъзилари ҳам унинг тарафига ўтишди. Улар қудратли жангчилар, жанг қилиш маҳоратига эга аскарлар эди. Катта қалқону найзадан моҳирлик ила фойдалана олишарди. Юзлари шерларникидай, ўзлари тоғлардаги оҳулар каби чопқир эдилар. 9 Эйзар уларнинг бошчиси эди. Ободиё иккинчиси, Элиёб учинчиси, 10 Мишманах тўртинчиси, Еремиё бешинчиси, 11 Аттай олтинчиси, Элиэл еттинчиси, 12 Йўханон саккизинчиси, Элзабад тўққизинчиси, 13 Еремиё ўнинчиси, Махбаннай ўн биринчиси эди. 14 Бу лашкарбошилар гадлик+ эди. Уларнинг энг заифи 100 кишига, энг кучлиси эса 1 000 кишига бас кела оларди+. 15 Улар биринчи ойда, Иордан дарёси қирғоқларидан тошиб оққанида дарёни кечиб ўтиб, водийларда яшовчиларнинг барини шарқ ва ғарбга ҳайдаб юборишган эди.
16 Довуд хавфсиз жойда бўлганида, унинг ёнига Бенямин ва Яҳудо қабилаларидан баъзи кишилар ҳам келди+. 17 Шунда Довуд уларнинг олдига чиқиб деди: «Агар ёнимга яхши ният билан, менга ёрдам бериш учун келган бўлсангиз, сизларни дўстларим деб биламан. Борди-ю, бирорта ёмонлик қилмаган бўлсам-да, душманларимнинг қўлига тутиб бериш учун келган бўлсангиз, ота-боболаримиз Худоси буни кўриб, ҳукм чиқарсин»+. 18 Худонинг руҳи ўттизта жангчининг бошчиси Эмосайнинг устига тушди+ ва у шундай деди:
«Эй Довуд, биз сизникимиз! Эй, Эссай ўғли, биз сиз биланмиз!+
Тинчлик-осойишталик бўлсин! Сизга ҳам, сизга ёрдам бераётганларга ҳам тинчлик ёр бўлсин!
Зеро, Худойингиз сизга мададкордир!»+
Шу йўсин, Довуд уларни қабул қилиб, қўшин устидан бош этиб тайинлади.
19 Довуд филистимликлар билан Шоулга қарши жангга отланганда, Манаше қабиласидан айримлар келиб, унга қўшилган эди. Бироқ Довуд филистимликларга ёрдам бермади, чунки филистимлик беклар+ ўзаро маслаҳатлашиб: «У хўжайини Шоул тарафига ўтиб кетса, бошимиз кетади»+,— деб уни қайтариб юборишди. 20 У Зихлахга+ келгач, Манаше қабиласидан мана бу кишилар унга қўшилди: Аднах, Йўзабад, Ёдиёл, Микоил, Йўзабад, Элиху ва Зиллатай. Булар Манаше қабиласининг мингбошилари эди+. 21 Улар Довудга босқинчилар тўдасига қарши курашишга кўмаклашди, чунки ҳаммаси қудратли ва довюрак кишилар эди+. Сўнг улар лашкарбошилар бўлишди. 22 Кун сайин, Довудга ёрдам бериш учун одамлар келарди+. Охири, унинг қўшини Аллоҳнинг қўшинидай улкан бўлиб кетди+.
23 Яҳованинг амрига биноан+, Шоулнинг ўрнига Довудни шоҳ қилиш учун Хевронга+, унинг ёнига келган қуролланган бошчилар сони қуйидагичадир: 24 Яҳудо қабиласидан катта қалқон ва найза билан қуролланган 6 800 киши. 25 Шимўн қабиласидан 7 100 нафар қудратли, довюрак киши.
26 Леви қабиласидан 4 600 киши. 27 Ҳорун ўғилларининг+ йўлбошчиси Ёҳайидо+ ва у билан бирга 3 700 киши. 28 Зодўх+ исмли қудратли, довюрак йигит ва у билан 22 нафар хонадон бошлари.
29 Бенямин қабиласидан, Шоулнинг+ биродарларидан 3 000 киши. Уларнинг кўпчилиги илгари Шоул хонадонини садоқат ила қўриқлашган. 30 Эфрайим қабиласидан, хонадонлари орасида донг таратган 20 800 нафар қудратли ва довюрак киши.
31 Манаше қабиласининг ярмидан, Довудни шоҳ қилиш учун келган, исмлари бўйича танланган 18 000 киши. 32 Иссахор қабиласидан, Исроил халқи қачон ва нима қилиши кераклигини биладиган 200 нафар бошчи. Барча ака-укалари уларнинг буйруқларига бўйсунарди. 33 Забулун қабиласидан ҳарбий хизматга яроқли 50 000 киши. Уларнинг ҳаммаси қуролланган бўлиб, жанг қилишга шай турарди. Бари Довудга бутун қалби билан қўшилган жангчилар эди. 34 Нафтали қабиласидан 1 000 нафар йўлбошчи, улар билан бирга катта қалқон ва найза билан қуролланган 37 000 киши. 35 Дан қабиласидан жанг қилишга шай турган 28 600 киши. 36 Ошер қабиласидан ҳарбий хизматга яроқли, жанг қилишга шай турган 40 000 киши.
37 Иорданнинг+ нариги томонидан Рубен билан Гад қабилаларидан ва Манаше қабиласининг ярмидан, турли хил жанг қурол-яроғлари бор бўлган 120 000 аскар. 38 Буларнинг ҳаммаси жанг қилишга яроқли бўлиб, саф тортишган эди. Улар бутун қалби билан Довудни Исроил устидан шоҳ қилиш учун, Хевронга келишган эди. Қолган исроилликлар ҳам Довудни шоҳ қилиш истагида бирлашган эдилар+. 39 Улар Довуднинг ёнида уч кун қолиб, еб-ичишди, чунки яҳудолик биродарлари улар учун ҳозирлик кўриб қўйишган эди. 40 Шунингдек, уларга яқин жойда яшаганлар, ҳатто Иссахор, Забулун ва Нафтали қабиласидагилар ҳам эшак, туя, хачир ва қорамолларга кўпгина озиқ-овқат — ун, анжир ва майиз кулчалар, шароб, мой юклаб олиб келишарди. Бундан ташқари, кўплаб қорамол ва қўйлар етаклаб келишарди. Сабаби, бутун Исроилда хурсандчилик ҳукм сураётган эди.