Эстер
7 Шоҳ билан Хомон+, малика Эстер уюштирган зиёфатга келишди. 2 Иккинчи куни улар шароб ичиб ўтиришганда, шоҳ яна Эстерга: «Қандай илтимосинг бор, маликам? Уни бажо келтираман. Тилагинг нима? Ҳатто шоҳлигимнинг ярмини сўрасанг ҳам бераман!»+ — деди. 3 Жавобан малика Эстер шундай деди: «Шоҳ ҳазратлари, агар назарингизда илтифот топган бўлсам, сизга маъқул бўлса, жонимни сақлаб қолишингизни ва халқимни+ қутқаришингизни ўтиниб сўрайман. 4 Мен билан халқим қирғин қилиниш, ўлдирилиш ва йўқ қилиниш+ учун сотилганмиз+. Агар биз фақатгина қул ва чўрилар сифатида сотилганимизда, индамаган бўлардим. Бироқ мусибат юз беришига йўл қўймаслик лозим, чунки бу шоҳ ҳазратларига ҳам зарар келтиради».
5 Шоҳ Ахашвераш малика Эстердан: «Бундай қилишга кимнинг ҳадди сиғди? Қани ўша одам?» — деб сўради. 6 Эстер: «Бу душман ва ғаним — ёвуз Хомон!» — деди.
Шунда Хомон шоҳ билан маликанинг қаршисида ваҳимага тушди. 7 Шоҳ ғазабланиб дастурхондан турди-да, зиёфатдан сарой боғига чиқиб кетди. Хомон эса шоҳ уни жазоламоқчи эканини пайқаб, малика Эстердан шафқат тилаш учун ўрнидан турди. 8 Шоҳ боғдан зиёфат бўлаётган уйга қайтганида, Хомон малика Эстер ўтирган ўриндиққа ёпишиб олганини кўрди. Шунда шоҳ: «Ҳали ўз уйимда маликанинг номусига тегмоқчимисан?» — деб бақирди. Шоҳ бу сўзларни айтиши биланоқ, Хомоннинг юзини ёпишди*. 9 Шоҳ мулозимларидан бири Харбон+: «Хомон шоҳимизнинг ҳаётини қутқариб қолган+ Мордахай учун устун ҳам ўрнатган+. У Хомоннинг ҳовлисида турибди, баландлиги 50 тирсак* келади»,— деди. Шоҳ эса: «Унинг ўзини ўша устунга осинглар»,— деб буюрди. 10 Шундай қилиб, Мордахай учун тайёрланган устунга Хомоннинг ўзини осишди ва шоҳнинг ғазаби босилди.