Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Махалат* услубида. Маскил*. Довуд саноси.
53 Нодонлар ўз кўнглида:
«Яҳова йўқ»+,— деб айтади.
Улар жирканч ва адолатсиз ишларга қўл уради,
Яхшилик қиладиган ҳеч кимса йўқ+.
2 Ақл-идрокли, Аллоҳни излайдиган бирор киши бормикан дея+,
Яҳова самодан инсон ўғилларини кузатиб туради+.
3 Уларнинг бари йўлдан озган,
Ҳаммаси бузилиб кетган,
Яхшилик қиладиган ҳеч кимса йўқ,
Ҳатто битта ҳам йўқ+.
4 Наҳотки жафокорларнинг ҳеч бири буни тушунмаса?!
Улар халқимни нон егандай ютиб юборяпти.
Улар Яҳовага ёлвормаяпти+.
5 Лекин уларни қаттиқ даҳшат,
Улар илгари асло ҳис қилмаган даҳшат қамраб олади*,
Чунки Худо сенга ҳужум қилаётганларнинг суякларини сочиб ташлайди.
Яҳова уларни рад этгани учун, сен уларни шарманда қиласан.
6 Қанийди Исроилнинг нажоти Сиондан келса эди!+
Яҳова халқини асирликдан қайтариб келганда,
Ёқуб шод бўлсин, Исроил хурсандчилик қилсин!