Еремиё
20 Еремиё башоратли сўзларни айтаётганида, Иммар ўғли Пашхур уни тинглаб турган эди. Пашхур руҳоний бўлиб, Яҳованинг уйида бош назоратчи вазифасини бажарар эди. 2 Пашхур Еремиё пайғамбарни урди ва уни Яҳованинг уйидаги Юқори Бенямин дарвозаси олдида кундалаб қўйди+. 3 Эртаси куни Пашхур Еремиёни кундадан озод этганида, Еремиё унга шундай деди:
«Яҳова сенинг исмингни Пашхур* эмас, Магормиссабиб*+ деб қўйди. 4 Яҳова бундай демоқда: “Мен сени ва дўстларингни даҳшатга соламан. Улар сенинг кўз олдингда душманларининг қиличидан ҳалок бўлишади+. Мен бутун Яҳудони Бобил шоҳи қўлига топшираман ва шоҳ уларни Бобилга сургун қилади, уларни қиличдан ўтказади+. 5 Бу шаҳарнинг ҳамма бойликларию захираларини, барча қимматли нарсаларини ва Яҳудо шоҳларининг жамики хазиналарини душманларининг қўлига бераман+. Душманлар бу нарсаларни талон-торож қилишади, тортиб олишади ва Бобилга олиб кетишади+. 6 Эй Пашхур, сенга ва уйингда яшовчиларга келадиган бўлсак, сизларни асир қилиб олиб кетишади. Сен Бобилга борасан ва ўша ерда қазо қилиб, барча дўстларинг билан бирга ўша ерда кўмиласан, чунки сен уларга ёлғон башорат қилдинг”»+.
7 Эй Яҳова, Сен мени алдадинг, мен алдандим.
Менга қарши куч ишлатдинг ва мени мағлуб қилдинг+.
Мен кун бўйи масхара бўлдим,
Ҳамма устимдан куляпти+.
8 Ҳар сафар Сенинг сўзингни гапирганимда бақириб:
«Зўравонлик, вайронагарчилик!» — деб эълон қилишим керак.
Яҳованинг сўзи учун мени кун бўйи ҳақорат қилишяпти, пичинг отишяпти+.
Бироқ Унинг сўзи юрагимда ёнган оловдай, суякларимда қамалган алангадай эди.
Уни ичимда сақлаб туришдан чарчадим,
Бунга ортиқ чидай олмасдим+.
10 Кўп ёмон миш-мишлар эшитдим.
Мени даҳшат қамраб олган+.
«Уни фош қилинг! Келинглар уни фош этайлик!»
Менга тинчлик тилаган ҳар бир киши қулашимни кутиб+:
«Мабодо у бирор аҳмоқлик қилиб қўйса,
Уни енгиб, қасдимизни оламиз»,— демоқда.
11 Аммо Яҳова ёнимда қўрқув солувчи жангчидай эди+.
Шу сабабдан мени таъқиб қилувчилар қоқилиб тушишади ва ғалабага эриша олишмайди+.
Муваффақиятга эриша олишмагани учун, улар қаттиқ шарманда бўлишади.
Улар абадий хўрланади ва бу унутилмайди+.
12 Бироқ Сен, Қўшинлар Сарвари Яҳова, одил инсонни текширасан.
13 Яҳовани тараннум этинг! Яҳовани мадҳ этинг!
Ахир У бечорани ёвузлик қилувчилар қўлидан қутқарди.
14 Туғилган кунимга лаънат бўлсин!
Онам мени туққан кун хосиятсиз бўлсин!+
15 Хурсанд қилиш учун
Отамга хушхабар келтириб:
«Фарзандли бўлдингиз, ўғил кўрдингиз!» — деган одам лаънати бўлсин.
16 Яҳова ҳеч афсусланмай вайрон қилган шаҳарлардай бўлсин ўша одам.
У тонгда дод-фарёд овозини, пешинда жанг қилиш буйруғини эшитсин.
17 Нега мени онамнинг қорнидаёқ ўлдирмади?!
Шунда онамнинг қорни қабримга айланарди,
Онам доим ҳомиладор бўлиб қоларди+.