30 Урим ва туммимни*+ кўкракпечга солиб қўй. Ҳорун Яҳованинг олдига кирганда, улар унинг юраги устида бўлсин. Ҳорун Исроил ўғилларини ҳукм қилиш учун доимо Яҳованинг олдида, юраги устида уларни кўтариб юрсин.
21 У руҳоний Элазарнинг олдида туради. Элазар бўлса урим*+ орқали у учун Яҳованинг қарорини сўраб беради. Унинг кўрсатмасига* ҳамма — Ёшуа ҳам, бутун Исроил халқи ҳам амал қилади».