-
2 Шоҳлар 23:13–17Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
13 Ўрим-йиғим пайтида 30 та сардорнинг уч нафари Довуднинг олдига — Адуллам ғорига+ келган эди. Бу пайтда, филистимликларнинг бир гуруҳи Рафаимлар водийсида+ қароргоҳ қурган эди. 14 Довуд хавфсиз жойда+, филистимликларнинг соқчилар бўлинмаси эса Байтлаҳмда эди. 15 Ўшанда Довуд чанқаб: «Қани энди, Байтлаҳм дарвозаси ёнидаги сардобадан сув ичсам!» — деган эди. 16 Ушбу учала қудратли жангчи филистимликлар қароргоҳини ёриб ўтиб, Байтлаҳм дарвозаси ёнидаги сардобадан сув тортган ва Довудга олиб келиб берган эди. Аммо Довуд сувни ичмай, Яҳованинг олдида ерга тўккан эди+. 17 У: «Ҳаётини хавф остига қўйиб сув олиб келган бу одамларнинг қонини қандай ичаман?!+ Бундай қилишни ақлимга сиғдира олмайман, эй Яҳова!» — деб сув ичишдан бош тортган эди. Ушбу учала қудратли жангчининг қаҳрамонликлари мана шулардан иборат.
-