-
Забур 14:1–7Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
14 Нодонлар ўз кўнглида:
«Яҳова йўқ»+,— деб айтади.
Уларнинг ишлари жирканч ва адолатсиздир,
Яхшилик қиладиган ҳеч кимса йўқ+.
2 Ақл-идрокли, Яҳовани излайдиган бирор киши бормикан дея,
Яҳова самодан инсон ўғилларини кузатиб туради+.
3 Уларнинг бари йўлдан озган+,
Ҳаммаси бузилиб кетган.
Яхшилик қиладиган ҳеч кимса йўқ,
Ҳатто битта ҳам йўқ.
4 Наҳотки жафокорларнинг ҳеч бири буни тушунмаса?!
Улар халқимни нон егандай ютиб юборяпти.
Улар Яҳовага ёлвормаяпти.
5 Лекин уларни қаттиқ даҳшат қамраб олади+,
Чунки Яҳова одилларнинг насли билан биргадир.
6 Эй жафокорлар, сизлар бечоранинг режасини йўққа чиқармоқчисиз,
Бироқ Яҳова унинг бошпанасидир+.
7 Қанийди Исроилнинг нажоти Сиондан келса эди!+
Яҳова халқини асирликдан қайтариб келганда,
Ёқуб шод бўлсин, Исроил хурсандчилик қилсин!
-
-
Римликларга 3:10Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
10 Муқаддас Ёзувларда айтилганидек: «Одил киши йўқ, ҳатто битта ҳам йўқ+.
-