Ҳизқиё
3 Сўнг У менга: «Эй инсон ўғли, олдингда турган нарсани е. Бу ўрама битикни егин-да, бориб Исроил хонадонига гапир»+,— деди.
2 Мен оғзимни очдим ва У ейишим учун ўрама битикни қўлимга тутқазди. 3 У гапиришда давом этиб: «Эй инсон ўғли, Мен сенга берган ўрама битикни еб, ошқозонингни у билан тўлдир»,— деди. Шундай қилиб, мен уни едим ва у оғзимда асалдай ширин бўлди+.
4 У менга шундай деди: «Эй инсон ўғли, Исроил хонадони олдига бориб, Менинг сўзларимни уларга етказ. 5 Сен тушунарсиз ва номаълум тилда гапирадиган халқ олдига эмас, Исроил хонадони олдига юбориляпсан. 6 Сен сўзларини англай олмайдиган, тушунарсиз ва номаълум тилда гапирадиган кўплаб халқлар олдига юборилмаяпсан. Агар сени уларнинг олдига юборганимда, улар сени тинглашарди+. 7 Аммо Исроил хонадони сени тинглашдан бош тортади, чунки улар Менга қулоқ солишни исташмайди+. Исроил хонадонидагиларнинг ҳаммаси ўжар ва қайсар*+. 8 Улар қанчалик ўжар бўлса, Мен сени шунчалик қатъиятли қиламан*+. 9 Пешонангни чақмоқтошдан ҳам қаттиқ бўлган олмосдай қиламан+. Улардан қўрқма, юзларининг ифодасидан ваҳимага тушма+, чунки улар исёнкор хонадон».
10 У менга шундай деди: «Эй инсон ўғли, сенга айтадиган барча сўзларимни тинглаб, қалбингга жо қил. 11 Сургун қилинган халқинг олдига бориб+, уларга гапир. Улар тинглашса ҳам, тинглашмаса ҳам+: “Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда”,— деб айт».
12 Сўнг руҳ мени олиб кетди+ ва мен ортимда қаттиқ гумбурлаётган товуш билан бирга: «Яҳованинг улуғворлиги Унинг маконида мадҳ этилсин»,— деяётган овозни эшитдим. 13 Тирик мавжудотларнинг бир-бирига урилаётган қанотлари товуши+, уларнинг ёнидаги ғилдираклар товуши+ ҳамда қаттиқ гумбурлаган товуш эшитилди. 14 Руҳ мени олиб кетди, шунда мен аччиқландим ва қаттиқ жаҳлим чиқди. Яҳованинг қудрати эса менга қаттиқ таъсир қилди. 15 Шундай қилиб, мен Тель-Авивга, Кавор дарёси+ бўйида яшаётган сургун қилинганлар олдига бордим ва уларнинг ёнида қолдим. Уларнинг орасида етти кун бўлдим ва ўзимга келолмай юрдим+.
16 Етти кун ўтгач Яҳова менга Ўз сўзини аён қилди:
17 «Эй инсон ўғли, сени Исроил хонадонига қўриқчи қилиб тайинладим+. Оғзимдан чиққан сўзларни эшитганингда, уларни Менинг номимдан огоҳлантиришинг керак+. 18 Агар Мен ёвуз кишига: “Сен ўласан”,— десам-у, лекин сен уни огоҳлантирмасанг, ёмон йўлидан қайтиб, тирик қолиши учун унга гапирмасанг+, ёвуз киши гуноҳи дастидан ўлади+, аммо унинг қони учун сени жавобгарликка тортаман+. 19 Сен ёвуз кишини огоҳлантирсанг-у, лекин у ёвузлигидан ва ёмон йўлидан қайтмаса, у гуноҳи дастидан ўлади, сен эса ҳаётингни сақлаб қоласан+. 20 Одил киши одиллигини ташлаб ёмонликка қўл урса, Мен унинг олдига қоқинтирадиган тош қўяман ва у ўлади+. Сен уни огоҳлантирмасанг, у ўз гуноҳи дастидан ўлади ва унинг адолатли ишлари ёдга олинмайди, аммо унинг қони учун сени жавобгарликка тортаман+. 21 Одил кишини гуноҳ қилишдан огоҳлантирсанг ва у гуноҳ қилмаса, огоҳлантирилгани учун у тирик қолади+, сен эса ҳаётингни сақлаб қоласан».
22 Ўша ерда Яҳова менга қудратини ато этиб, шундай деди: «Ўрнингдан туриб водийга бор, сен билан ўша ерда гаплашаман». 23 Ўрнимдан туриб водийга бордим. У ерда Яҳованинг улуғворлигини кўрдим+. Бу улуғворлик Кавор дарёси+ бўйида кўрган улуғворликка ўхшарди ва мен юзтубан тиз чўкдим. 24 Кейин Худонинг руҳи ичимга кирди ва мени оёққа турғизди+. Худо менга шундай деди:
«Уйингга бориб, эшикни ичкаридан қулфлаб ол. 25 Эй инсон ўғли, уларнинг орасида юра олмаслигинг учун сени арқонлар билан боғлаб ташлашади. 26 Мен тилингни танглайингга ёпиштираман ва сен соқов бўлиб, уларга танбеҳ бера олмайсан, чунки улар исёнкор хонадон. 27 Аммо сен билан гаплашганимда оғзингни очаман ва сен уларга+: “Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда”,— дейишинг керак. Тинглаган тингласин+, тинглашни истамаган тингламасин, чунки улар исёнкор хонадон+.