Ҳизқиё
4 Эй инсон ўғли, ғишт олиб олдингга қўй. Унга Қуддус шаҳрининг тасвирини ўй. 2 Шаҳарни қамалга ол+, унга қарши қамал деворини барпо эт+, шаҳар атрофига қиялатиб тупроқ уй+, унинг қаршисига қароргоҳлар қур ва атрофига девортешар қурилмалар ўрнат+. 3 Темир товани олиб, ўзинг ва шаҳар орасига темир девордай ўрнат. Сўнг шаҳарга қарши юзлан ва қамал пайтида шаҳар қай аҳволда бўлишини кўрсат. Бу, Исроил хонадони учун аломат бўлади+.
4 Кейин чап томонингга ётасан ва Исроил хонадонининг гуноҳларини ўзингга оласан*+. Ўша томонингда ётган кунлар давомида уларнинг гуноҳини кўтариб юрасан. 5 Улар гуноҳ қилиб юрган йилларга мувофиқ сенга 390 кун белгилайман+ ва сен уларнинг гуноҳини кўтариб юрасан. 6 Бу кунлар тугамагунча ёт.
Иккинчи сафар ўнг томонингга ётасан ва Яҳудо хонадонининг гуноҳларини 40 кун кўтариб юрасан+. Мен сенга бир йил учун бир кун, ҳа, бир йил учун бир кун белгиладим. 7 Енгингни шимариб қамал қилинган Қуддусга юзлан+ ва унга қарши башорат қил.
8 Қамал кунларинг тугамагунича бир томонингдан бошқасига ўгирила олмаслигинг учун сени арқонлар билан боғлаб ташлайман.
9 Буғдой, арпа, ловия, ясмиқ, тариқ ва спельтани* олгин-да, бир идишга сол ва улардан ўзинг учун нон тайёрла. Чап томонингда ётган кунлар давомида, яъни 390 кун шуни ейсан+. 10 Сен ҳар куни 20 шекел* оғирликдаги нонни ўлчаб ейсан. Уни белгиланган вақтда ейсан.
11 Сувни ҳам ўлчаб хиннинг олтидан бир қисмини* ичасан. Уни белгиланган вақтда ичасан.
12 Бу нонни думалоқ арпа нонини егандай ейсан. Уни ҳамманинг кўз ўнгида одамнинг қуриган нажасини ёқиб пиширасан». 13 Яҳова шундай деди: «Худди шундай Исроил хонадони Мен уларни тарқатиб юборган халқлар орасида нонини нопок тарзда ейди»+.
14 Мен эса: «Эй, Олий Ҳукмдор Яҳова, фақат бу эмас! Мен ёшлигимдан ҳозиргача ўлган ёки йиртқич тилка-пора қилган ҳайвон гўштини еб ўзимни булғамаганман+ ва ҳеч бир нопок гўштни оғзимга олмаганман»+,— дедим.
15 Шунда У менга: «Майли, одам нажаси ўрнига мол тезагини ишлатишингга рухсат бераман. Нонни унинг устида пиширасан»,— деди. 16 Кейин У менга шундай деди: «Эй инсон ўғли, мана Мен Қуддусдаги нон захирасини* йўқ қиляпман+. Улар қаттиқ хавотир билан нонни ўлчаб ейишади+, ваҳима ичида сувни ўлчаб ичишади+. 17 Нон ва сув танқислигидан улар бир-бирига даҳшат ичра қарашади ва гуноҳлари туфайли озиб-тўзиб кетишади.