Шоҳлар биринчи китоб
10 Шомуил ичига мой қуйилган идишни олиб, Шоулнинг бошига мой қуйди+. У Шоулни ўпиб, шундай деди: «Яҳова сени Ўз халқининг+ раҳнамоси+ этиб мойлади. 2 Бугун олдимдан кетгач, Бенямин қабиласи ҳудудидаги Зилзах яқинида, Роҳиланинг мақбараси+ олдида икки кишини учратасан ва улар сенга: “Сен излаб юрган эшаклар топилди. Лекин отанг эшакларни+ унутиб: “Ўғлимга нима бўлди экан?” — дея сендан ташвишланиб ўтирибди”,— деб айтишади. 3 У ердан кетиб Товурдаги катта дарахтга етганингда, ҳақ Тангрига топиниш учун Байтилга+ кетаётган уч кишини учратасан. Бирининг қўлида учта улоқ, яна бириникида нонлар, бошқасининг қўлида шароб қуйилган катта кўза бўлади. 4 Улар сендан ҳол-аҳвол сўрашади ва сенга иккита нон беришади. Нонларни олишинг керак. 5 Ундан кейин ҳақ Худонинг тепалигига, филистимликларнинг ҳарбий кучлари жойлашган истеҳкомга етиб борасан. Шаҳарга яқинлашганингда, тепаликдан тушиб келаётган бир гуруҳ пайғамбарларни учратасан. Улар башорат қилиб келаётган бир пайтда, олдиларида торли асбоб, чилдирма, най ва арфа чалиб кетаётган одамлар бўлади. 6 Шунда Яҳованинг руҳи устингга тушади+ ва сен ҳам уларга ўхшаб пайғамбарлик қиласан. Сен бошқа инсонга айланиб қоласан+. 7 Бу аломатлар сенда намоён бўлганда, қўлингдан келганини қил, чунки ҳақ Тангри сен биландир. 8 Кейин мендан олдин Гилгалга+ туш. Мен ҳам куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликларини бахшида этиш учун сенинг олдингга тушиб бораман. Олдингга боргунимча, етти кун кутишинг керак. Ўшанда нима қилишинг кераклигини сенга маълум қиламан».
9 Шоул Шомуилнинг олдидан кетмоқчи бўлиб бурилган ҳам эдики, Аллоҳ унинг юрагини ўзгартира бошлади. Айтилган аломатларнинг ҳаммаси ўша куни амалга ошди. 10 Шоул ва хизматкори у ерни тарк этиб, тепалик томон йўл олишди. Йўлда бир гуруҳ пайғамбарларга дуч келишди. Шу заҳоти унинг устига Худонинг руҳи тушди+ ва у уларга қўшилиб пайғамбарлик қила бошлади+. 11 Шоул пайғамбарларга қўшилиб пайғамбарлик қилаётганини кўрган танишлари бир-бирига: «Кишнинг ўғлига нима бўлди? Шоул ҳам пайғамбарлардан бирими?» — деб айтишди. 12 Улардан биттаси: «Бошқа пайғамбарлар-чи? Уларнинг оталари ким?» — деди. «Шоул ҳам пайғамбарлардан бирими?» — деган гап* ўшандан пайдо бўлди+.
13 Пайғамбарлик қилиб бўлгач, у тепаликка чиқди. 14 Кейин Шоулнинг амакиси ундан ва хизматкоридан: «Қаерда эдингизлар?» — деб сўради. Шоул эса: «Эшакларни излаб юрган эдик+, топа олмагандан кейин Шомуилнинг олдига бордик»,— деб жавоб берди. 15 Амакиси унга: «Шомуил сизларга нима деганини менга ҳам айтиб бергин»,— деди. 16 Шоул амакисига: «У киши бизга эшаклар аллақачон топилганини айтдилар»,— деди. Аммо Шомуил унга шоҳ бўлиши ҳақида айтганини амакисига гапириб бермади.
17 Сўнг Шомуил халқни Миспахга, Яҳованинг ҳузурига чақирди+ 18 ва исроилликларга қуйидагиларни айтди: «Исроил Худоси Яҳова шундай демоқда: “Исроилни Мисрдан олиб чиққан, Мисрнинг ҳамда сизларга зулм ўтказган барча шоҳликларнинг қўлидан қутқарган Менман+. 19 Бироқ сизлар, барча ёвузликлар ва қайғулардан қутқарган Тангрингизни бугун рад этиб+: “Майли, биз розимиз. Шоҳимиз бўлишида қароримиз қатъий”,— деб айтдингизлар. Энди Яҳованинг ҳузурида қабилаларингиз ва оилаларингиз* бўйича саф тортинглар”».
20 Шомуил Исроилнинг барча қабилаларини бирин-кетин ёнига чақирди+ ва Бенямин қабиласи танланди+. 21 Сўнг Бенямин қабиласини оилалари бўйича ёнига чақирди ва Матри оиласи танланди. Ниҳоят, Киш ўғли Шоул танланди+. Аммо уни излаб топа олишмади. 22 Улар Яҳовадан: «Ўша одам шу ердами?» — деб сўрашди+. Яҳова: «У юкларнинг орасида яшириниб ўтирибди»,— деб жавоб берди. 23 Улар югуриб бориб, уни юклар орасидан олиб келишди. У одамлар орасида турганда, бўйи баландлигидан ҳамма одамлар унинг елкасидан келарди+. 24 Шомуил бутун халққа: «Яҳова кимни сизларга танлаганини+ кўряпсизларми? Бутун халқ ичида унга ўхшагани йўқ»,— деб айтди. Шунда одамларнинг ҳаммаси: «Шоҳ ҳазратларининг умри узоқ бўлсин!» — дея ҳайқира бошлади.
25 Шомуил халққа шоҳ улардан нималарни талаб қилишга ҳақли эканини гапириб берди+. Айтилганларни эса китобга ёзиб, уни Яҳованинг олдига қўйди. Сўнг ҳар бири ўз уйига қайтиши учун, Шомуил бутун халққа ижозат берди. 26 Шоул ҳам Гиводаги уйига кетди ва довюрак жангчилар унга ҳамроҳ бўлишди, чунки буни Яҳова уларнинг кўнглига солган эди. 27 Бироқ айрим ярамас одамлар: «Бизни қутқарадиган одам мана шуми?»+ — деб айтишди. Уни назарларига илишмагани учун, унга ҳеч қандай ҳадя тортиқ этишмади+. Шоул бўлса ҳеч нарса демади*.