Левилар
1 Яҳова Мусони чақириб, учрашув чодиридан+ унга қуйидагича деди: 2 «Исроил ўғилларига мурожаат қилиб, шундай деб айт: “Орангиздан кимдир уй ҳайвонларидан Яҳовага назр қилмоқчи бўлса, назрини қорамол ёки қўй-эчкиларидан келтирсин+.
3 Агар у қорамолларидан бирортасини куйдириладиган қурбонлик қилмоқчи бўлса, нуқсонсиз буқани+ назр қилиб келтирсин. Назрни учрашув чодирининг кираверишига ўз ихтиёри билан+ олиб келиб, Яҳованинг олдига қўйсин. 4 У куйдириладиган қурбонлик қилиб келтириладиган ҳайвоннинг бошига қўлини қўйсин, шунда гуноҳи ювилиши учун қурбонлик қабул қилинади.
5 Сўнг ёш буқа Яҳованинг олдида сўйилсин. Руҳонийлар+ бўлмиш Ҳоруннинг ўғиллари қонни олиб келиб, учрашув чодирининг кираверишида турган қурбонгоҳнинг ҳамма томонига сачратиб чиқишсин+. 6 Куйдириладиган қурбонликнинг териси шилиб олиниб, бўлакларга бўлинсин+. 7 Руҳонийлар бўлмиш Ҳоруннинг ўғиллари қурбонгоҳга чўғ олиб келиб+, устига ўтин териб қўйишсин. 8 Улар қурбонликнинг бўлакларини+, калласи ва чарвиси* билан бирга қурбонгоҳдаги чўғ устига қўйишсин. 9 Унинг ичаклари ва почалари сув билан ювилсин. Руҳоний буларнинг барини қурбонгоҳдан тутун кўтарилиши учун куйдирсин. Бу — Яҳова учун оловда куйдириладиган хуш* ҳидли назр+.
10 Агарда у қўй ва эчкилари орасидан бирорта ҳайвонни куйдириладиган қурбонлик қилмоқчи бўлса+, нуқсонсиз ёш қўчқор ёки такани назр қилиб келтирсин+. 11 Жонлиқ қурбонгоҳнинг шимол томонида, Яҳованинг олдида сўйилсин. Руҳонийлар бўлмиш Ҳоруннинг ўғиллари қонни олиб қурбонгоҳнинг ҳамма томонига сачратиб чиқишсин+. 12 У жонлиқни бўлакларга бўлсин ва калласи билан чарвисини ажратиб олсин. Руҳоний бўлакларни қурбонгоҳдаги оловга қаланган ўтин устига қўйсин. 13 У ичакларини ва почаларини сув билан ювсин. Руҳоний буларнинг барини қурбонгоҳдан тутун кўтарилиши учун куйдирсин. Бу — Яҳова учун оловда куйдириладиган хуш ҳидли назр.
14 Агар у куйдириладиган қурбонлик сифатида Яҳовага қушларни назр қилса, унда ғуррак* ёки каптар палапонларини келтирсин+. 15 Руҳоний қушни қурбонгоҳ ёнига олиб келиб бўйнини синдирсин* ва қурбонгоҳдан тутун кўтарилиши учун куйдирсин. Қони эса қурбонгоҳнинг деворига оқизилсин. 16 У қушнинг жиғилдонини олиб, патлари билан бирга қурбонгоҳнинг ёнига, шарқ томонга, кул* турган жойга ташласин+. 17 Қушни қанотларининг ёнидан кесиб қўйсин, аммо иккига ажратмасин. Кейин руҳоний қурбонгоҳдан тутун кўтарилиши учун қушни ёнаётган ўтин устига қўйиб куйдирсин. Бу — куйдириладиган қурбонлик, Яҳова учун оловда куйдириладиган хуш ҳидли назр.