Ишаё
46 Бэл букилиб+, Наво* букчайиб қолади.
Бутлари ҳайвонларга, юк ҳайвонларига ортилади+.
Улар чарчаган ҳайвонларга оғир юк бўлади.
2 Иккови бирга букчайиб, эгилиб қолади.
Улар юкларини* сақлаб қола олмайди,
Ўзлари эса асир қилиб олиб кетилади.
3 «Эй, Ёқуб хонадони, эй, Исроил хонадонининг омон қолганлари+, Менга қулоқ солинг!
Мен сизларга она қорнидан ғамхўрлик қилиб, туғилганингиздан буён қўллаб келяпман+.
4 Кексайган чоғингизда ҳам Мен ўзгармайман+,
Сочингиз оқарса ҳам сизларни қўлимда олиб юраман.
Илгаригидай сизларни кўтариб юраман ва қутқараман+.
5 Мени кимга ўхшатасиз? Ким билан тенглаштирасиз?+
Ўхшашлигимиз кўриниши учун Мени ким билан солиштирасиз?+
6 Ҳамёнидан тилла тўкиб,
Кумушни тарозида ўлчайдиганлар бор.
Улар заргар ёллаб, унга худо ясаттиради+.
Сўнгра ергача эгилиб, ўша худога сиғинади+.
7 Улар уни елкаларида олиб юради+.
Кўтариб келади-да, ўрнига қўяди,
У фақат ўша ерда туради+,
Унга ёлворишади, аммо у жавоб қайтармайди,
Ҳеч кимни қайғудан халос эта олмайди+.
8 Буни ёдда тутинг, жасоратли бўлинг.
Эй қонунбузарлар, буни қалбингизда сақланг.
9 Қадимда бўлган нарсаларни эсга олинг,
Мен Худоман, Мендан бошқаси йўқ.
Мен Тангриман, Менга ўхшагани йўқ+.
Айтганимни амалга ошираман.
Тилагимни бажо қиламан+.
12 Эй, қалби ўжарлар,
Эй, одилликдан йироқ бўлганлар, Мени тингланг.
13 Мен адолатимни яқинлаштирдим,
У узоқда эмас,
Нажотим асло кечикмайди+.
Мен Сионга нажотни, Исроилга улуғворлигимни тақдим этаман»+.