Левилар
26 Ўзингиз учун фойдасиз худоларни ясаманглар+, юртингизда сажда қилиш учун+ ўйма тасвир+, муқаддас тош* ёки тошдан ясалган шакл+ ўрнатманглар. Мен Тангрингиз Яҳоваман. 2 Менинг Шаббатларимга риоя қилинглар, муқаддас масканимга эҳтиром кўрсатинглар. Мен Яҳоваман.
3 Агар Менинг низомларим бўйича йўл тутиб, амрларимга риоя қилсангизлар ва уларни бажарсангизлар+, 4 Мен сизларга ўз вақтида ёмғир ёғдираман+ ва ер ўз ҳосилини+, даладаги дарахтлар ҳам ўз мевасини беради. 5 Ҳосил мўл бўлганидан донларингизни узум ҳосилини йиғиш мавсумигача янчасизлар, узум ҳосилини эса уруғ экиш мавсумига қадар йиғасизлар. Сизлар тўйгунингизча нон ейсизлар ва юртингизда хавф-хатарсиз яшайсизлар+. 6 Юртингизга тинчлик бераман+, ухлагани ётганингизда ҳеч ким сизларни ваҳимага солмайди+. Йиртқич ҳайвонларни юртингиздан қувиб чиқараман, ҳеч ким сизларга қарши қилич кўтармайди. 7 Душманларингизни таъқиб этасизлар ва уларни қилич билан мағлуб қиласизлар. 8 Бештангиз 100 кишини, юзтангиз 10 000 кишини таъқиб этасизлар ва душманларингизни қилич билан мағлуб қиласизлар+.
9 Сизларга илтифот кўрсатаман, серфарзанд қилиб, наслингизни кўпайтираман+. Сизлар билан қилган аҳдимни бажараман+. 10 Ҳосил мўл бўлганидан, уни кейинги йили ҳам ейсизлар. Янги ҳосилга жой бўшатиш учун, ўтган йилги ҳосилни омбордан ташқарига чиқарасизлар. 11 Орангизда Ўз муқаддас чодиримни қураман+ ва сизларни рад этмайман. 12 Мен сизлар билан бўламан. Мен сизларнинг Худойингиз+, сизлар эса Менинг халқим бўласизлар+. 13 Мисрликларга қул бўлмаслигингиз учун, сизларни Миср юртидан олиб чиққан Аллоҳингиз Яҳоваман. Бошингизни баланд кўтариб юришингиз учун, Мен бўйинтуруқларингизни синдириб ташладим.
14 Борди-ю, Менга қулоқ солмасангиз ва барча бу амрларимга риоя этмасангиз+, 15 низомларимни бажаришни рад этсангиз+, ҳукмларимдан жирканиб Менинг ҳамма фармонларимга риоя қилмасангиз ва Менинг аҳдимни бузсангиз+, 16 сизлар билан шундай йўл тутаман: сизларни жазолаб, саросимага соламан, сил касаллигига йўлиқтираман. Шунда иситмангиз чиқиб, кўзларингиз хиралашади, мадорингиз қурийди. Эккан уруғларингизнинг ҳосилини душманларингиз ейди+. 17 Мен сизлардан юз ўгираман ва душманларингиз сизларни мағлуб қилади+, сизлардан нафратланадиганлар сизларга босим ўтказишади+. Ҳеч ким таъқиб қилмаса ҳам, қўрқувдан қочиб кетасизлар+.
18 Мабодо булар ҳам Менга қулоқ солишингизга туртки бермаса, қилган гуноҳларингиз учун сизларни етти баравар кўпроқ жазолайман. 19 Кучли такаббурлигингизни синдираман. Осмонингизни темирдай+, ерингизни эса мисдай қилиб қўяман. 20 Кучингизни бекорга сарфлайсизлар, чунки ерингиз ҳосил, дарахтларингиз эса мева бермайди+.
21 Агар шундан кейин ҳам Менга қарши чиқиб, қулоқ солишдан бош тортсангизлар, қилган гуноҳларингизга яраша сизларни етти баравар кўпроқ жазолайман. 22 Орангизга йиртқич ҳайвонларни юбораман+. Улар сизларни фарзандларингиздан жудо қилади+, уй ҳайвонларингизни еб кетади. Шунда сонингиз камайиб, йўлларингиз ҳувуллаб қолади+.
23 Борди-ю, шунга қарамай Менинг панд-насиҳатларимни қабул қилмасангиз+ ва Менга қарши чиқаверсангиз, 24 Мен ҳам сизларга қарши чиқаман ва қилган гуноҳларингиз учун сизларни етти баравар кўпроқ жазолайман. 25 Аҳдимни бузганингиз учун сизлардан қилич билан ўч оламан+. Агар шаҳарларингизда паноҳ топмоқчи бўлсангиз, орангизга касаллик юбораман+. Сизларни душман қўлига тутиб бераман+. 26 Нон захирангизни* йўқ қилганимда+, ўнта аёл битта тандирда нон ёпади ва нонни ўлчаб беради+. Нон ейсизлар, аммо тўймайсизлар+.
27 Борди-ю, шунга қарамасдан Менга қулоқ солмай, қарши чиқаверсангизлар, 28 Мен сизларга янада кучлироқ қаршилик кўрсатаман+ ва қилган гуноҳларингиз учун сизларни етти баравар жазолайман. 29 Ўғил-қизларингизнинг этини ейсизлар+. 30 Муқаддас тепаликларингизни йўқ қилиб ташлайман+, тутатқи қурбонгоҳларингизни бузиб юбораман, жасадингизни жирканч бутларингиз* устига уюм қилиб қўяман+. Мен сизлардан жирканиб юз ўгираман+. 31 Шаҳарларингизни яксон қиламан+, муқаддас масканларингизни ташландиқ ҳолатга келтираман, қурбонликларингизнинг хуш ҳиди Менга ёқимсиз бўлиб қолади. 32 Юртни харобага айлантираман+, у ерда яшайдиган душманларингиз уни кўриб донг қотиб қолишади+. 33 Сизларни халқлар орасига тарқатиб юбораман+, сизларни таъқиб қилсин дея қиличимни қинидан чиқараман+. Юртингизни ташландиқ ҳолатга келтираман+ ва шаҳарларингиз ҳувуллаб қолади.
34 Душманларингиз юртида бўлганингизда, юртингиз ташландиқ ҳолатда қолиб, Шаббатларнинг ўрнини қоплайди. Бу вақт давомида юрт дам олади ва амал қилинмаган Шаббатларга риоя қилади+. 35 Юрт ташландиқ ётганда дам олади, чунки у ерда яшаганингизда юрт Шаббатларга риоя қилмаган эди.
36 Омон қолиб+, душманларининг юртида яшаётганларнинг қалбларини қўрқувга тўлдираман, улар барг шитирлашидан қочиб кетишади. Худди орқаларидан биров қилич билан қуваётгандек югуриб кетишади, уларни ҳеч ким таъқиб қилмаса ҳам йиқилишади+. 37 Уларни ҳеч ким таъқиб қилмаса ҳам, худди қиличдан қочиб кетаётган кишилардай бир-бирларига урилиб йиқилишади. Душманларингизга қарши тура олмайсизлар+. 38 Сизлар бошқа халқлар орасида ўлиб кетасизлар+, ғанимларингизнинг юрти сизларни ютиб юборади. 39 Қолганингиз эса қилган хатоларингиз дастидан душманларингизнинг юртида чириб кетасизлар+. Ҳа, ота-боболарининг хатолари учун улар чириб кетишади+. 40 Шундан сўнг, улар ўзларининг ҳамда садоқатсиз ота-боболарининг хатоларию+ хиёнатини ва Менга қарши чиқиб, бевафолик қилишганини тан олишади+. 41 Шунда Мен уларга қарши чиқиб+, уларни душманларининг юртига олиб бораман+.
Эҳтимол, шунда уларнинг ўжар* қалби камтарин бўлар+ ва қилган гуноҳлари учун жавоб беришар. 42 Мен Ёқуб билан қилган аҳдимни+, Исҳоқ ва Иброҳим билан қилган аҳдимни+ ҳамда юртни ёдга оламан. 43 Улар юртни тарк этган вақтдан бошлаб, юрт Шаббатларнинг ўрнини қоплайди+ ва ташландиқ ҳолатда бўлади. Улар ҳукмларимни бажаришдан бош тортиб, Менинг низомларимдан нафратланишгани учун жавоб беришади+. 44 Лекин шунга қарамай, душманларининг юртида бўлишганида, уларни бутунлайин рад этмайман+, батамом йўқ қилиб юборадиган даражада улардан воз кечмайман, улар билан қилган аҳдимни бузмайман+, чунки Мен уларнинг Тангриси Яҳоваман. 45 Уларнинг манфаатини кўзлаб, Мен ота-боболари билан қилган аҳдимни ёдда тутаман+. Мен уларнинг ота-боболарини, уларнинг Худоси бўлиш учун бошқа халқларнинг кўз ўнгида Миср юртидан олиб чиққанман+. Мен Яҳоваман”».
46 Яҳова Синай тоғида Мусо орқали Исроил ўғилларига берган қоидалар, ҳукмлару қонунлар шулардан иборат+.