Довуд саноси.
103 Эй жоним, Яҳовани мадҳ эт,
Бутун борлиғим Унинг муқаддас исмини мадҳ этсин.
2 Эй жоним, Яҳовани мадҳ эт,
Қилган барча ишларини асло унутма+.
3 У ҳамма хатоларингни кечириб+,
Барча хасталикларингга шифо беради+.
4 У ҳаётингни ўлимдан қутқариб+,
Бошингга меҳр-садоқат ва раҳм-шафқат тожини кийдиради+.
5 Бутун умр У сени неъматлар билан қондиради+.
Шунда бургутдай ёш ва кучли бўласан+.
6 Барча эзилганлар учун+
Яҳова адолат+ ва ҳаққоният ила йўл тутади.
7 У Ўз йўлларини Мусога+,
Ишларини Исроил ўғилларига намоён этди+.
8 Яҳова шафқатли ва раҳмдил+,
Сабр-тоқатли, меҳр-садоқатга бойдир+.
9 У нуқсон излаб юрмайди+,
Абадий дарғазаб ҳам бўлмайди+.
10 Гуноҳларимизга қараб бизга муомала қилмайди+,
Хатоларимизга яраша бизни жазоламайди+.
11 Осмон ердан қанчалик баланд бўлса,
Меҳр-садоқати ҳам Ундан қўрқадиганларга шунчалик буюкдир+.
12 Шарқ ғарбдан қанчалик узоқ бўлса,
Қилмишларимизни биздан шу қадар узоқлаштиради+.
13 Ота ўғилларига раҳм қилганидай,
Яҳова ҳам Ундан қўрқадиганларга марҳаматлидир+.
14 Чунки қандай ясалганимизни У яхши билади+,
Тупроқ эканимизни ёдида тутади+.
15 Ўткинчи инсоннинг ҳаёти майсанинг умри кабидир+,
У дашт гулидай гуллайди+.
16 Аммо шамол эсса, у йўқ бўлиб кетади,
Ҳеч қачон у ерда ўсмагандай бўлади.
17 Яҳова эса меҳр-садоқатини
Ундан қўрқадиганларга тоабад намоён этади+.
Адолатини уларнинг невараларига+,
18 Унинг аҳдига риоя этадиганларга+,
Фармонларига астойдил амал қилганларга кўрсатади.
19 Яҳова осмонда тахтини мустаҳкам ўрнатган+,
У шоҳ бўлиб барча нарса устидан бошқармоқда+.
20 Яҳовани мадҳ этинг, эй, жамики қудратли фаришталар!+
Унинг амрларига қулоқ солиб, айтган сўзини адо этинг+.
21 Яҳовани мадҳ этинг, эй, Унинг барча қўшинлари+,
Иродасини бажо келтираётган хизматкорлари!+
22 У қаерда ҳукмронлик қилмасин,
Яҳовани мадҳ этинг, эй, Унинг ҳамма яратганлари!
Бутун борлиғим Яҳовани мадҳ этсин!