Қонунлар
25 Одамлар орасида баҳс кўтарилса, улар маҳкамага боришсин ва ҳакамлар уларни ҳукм қилиб+, одил инсонни беайб, ёвуз одамни айбдор деб эълон қилишади+. 2 Агар ёвуз инсон калтакланишга лойиқ деб топилса+, ҳакам уни ётқизиб қўйсин ва ҳакамнинг кўзи олдида ўша одам калтаклансин. Неча дарра уриш, ёвуз одамнинг қилмишига яраша белгилансин. 3 Ҳакам уни 40 дарра уриб жазоласин+, лекин бундан ортиқ дарраламасин. Агар ҳакам белгиланганидан ортиқ уни дарраласа, сизларнинг нигоҳингизда биродарингиз хўрланади.
4 Ғалла янчаётган ҳўкизнинг оғзини боғламанг+.
5 Ака-укалар бир-бирига яқин яшаса ва улардан бири ўғил кўрмай вафот этса, марҳумнинг хотини бошқа оиладан бўлган эркакка турмушга чиқмасин. Унинг акаси ёки укаси бориб аёлни хотинликка олсин ва шу билан қариндошлик бурчини* адо этсин+. 6 Аёл туғиб берган биринчи ўғил марҳум эрининг фарзанди деб ҳисобланади*+ ва шу тариқа марҳумнинг исми Исроил халқидан ўчиб кетмайди+.
7 Агар акаси ёки укаси бевага уйланишни хоҳламаса, бева аёл шаҳар дарвозаси ёнида ўтирган оқсоқолларнинг олдига бориб: “Эримнинг биродари унинг исмини Исроил халқи орасида сақлаб қолишдан бош тортяпти. У менга уйланиб қариндошлик бурчини адо этишни истамаяпти”,— деб айтсин. 8 Шаҳар оқсоқоллари ўша кишини чақириб, у билан гаплашишсин. Борди-ю, у: “Унга уйланишни истамайман”,— деб гапида туриб олса, 9 унда биродарининг бева қолган хотини оқсоқолларнинг олдида унинг ёнига келиб, унинг сандалини ечсин-да+, юзига тупуриб: “Биродарининг наслини давом эттиришни истамаган киши билан шундай йўл тутилади”,— деб айтсин. 10 Бундан сўнг ўша кишининг оиласининг номи* “Сандали ечилганнинг уйи” дея таниқли бўлади.
11 Икки киши муштлашаётганда, улардан бирининг хотини эрини қутқариш мақсадида ўртага тушиб, эрини ураётган кишининг жинсий аъзосини ушлаб олса, 12 аёлнинг қўлини кесиб ташланглар. Унга раҳмингиз келмасин.
13 Тўрвангизда икки хил оғирликдаги — бири оғир, иккинчиси эса енгил тарози тошлари бўлмасин+. 14 Уйингизда ҳажми икки хил — бири катта, иккинчиси эса кичкина ўлчов идишлари* бўлмасин+. 15 Тангрингиз Яҳова сизларга бераётган юртда узоқ вақт яшашингиз учун, тарози тошларингиз аниқ ва ҳалол, ўлчов идишларингиз ҳам аниқ ва ҳалол бўлсин+. 16 Чунки бундай ишга қўл урган ҳар қандай ноҳақ инсон, Худойингиз Яҳова учун жирканчдир+.
17 Мисрдан чиқиб келаётганингизда, Омолек халқи сизлар билан қандай йўл тутганини унутманглар+. 18 Чарчаб, ҳолдан тойиб келаётганингизда, улар ортда қолганларга ҳужум қилишган, Аллоҳдан қўрқишмаган эди. 19 Тангрингиз Яҳова эгалик қилишингиз учун сизларга мерос сифатида бераётган юртда, Худойингиз Яҳова сизларни атрофингиздаги барча душманларингиздан қўриқлаб, осойишталик бахш этганида+, Омолек номини ер юзидан* ўчириб ташланглар+. Бундай қилишни унутманглар.