Забур
Осиф саноси+.
79 Эй Худойим, халқлар мулкингга бостириб кириб+,
Муқаддас маъбадингни* булғади+.
Улар Қуддусни харобага айлантирди+.
2 Хизматкорларинг жасадларини қушларга,
Садоқатли одамларинг этини йиртқич ҳайвонларга ем қилди+.
3 Уларнинг қонини эса Қуддуснинг атрофига сувдек тўкди,
Жасадларини кўмадиган ҳеч ким қолмади+.
4 Қўшниларимиз олдида иснодга қолдик+,
Атрофимиздагиларга масхара ва кулги бўлдик.
5 Эй Яҳова, қачонгача жаҳлинг чиқади? Тоабадми?+
Қачонгача ғазабинг оташ каби ёнади?+
6 Қаҳрингни Сени назар-писанд қилмайдиган халқларга,
Исмингни тилга олмайдиган шоҳликларга соч+.
7 Чунки улар Ёқуб авлодларини йўқ қилиб,
Юртини эса харобага айлантирди+.
8 Ота-боболаримиз хатолари учун бизни жазолама+.
Бизга тезроқ раҳм-шафқат кўрсат+,
Зеро, биз ниҳоятда хўрландик.
Улуғвор исминг ҳаққи бизга ёрдам бер.
Исминг ҳаққи бизни қутқариб, гуноҳларимизни кечир+.
10 Халқлар: «Уларнинг Худоси қаерда?» — деб айтмасин+.
Қулларингнинг тўкилган қони учун ўч олишингни халқларга маълум қил+.
Буни биз ҳам кўрайлик.
11 Тутқуннинг оҳу ноласини эшит+.