Забур
105 Яҳовага шукрона келтиринг+, Унинг исмини айтиб чақиринг,
Унинг ишларини халқлар орасида хабарланг!+
3 Унинг муқаддас исми билан фахрланинг+.
Яҳовани излаб юрганларнинг қалби қувончга тўлсин+.
4 Яҳовани изланг+, Ундан куч тиланг,
Ҳамиша Уни ахтаринг.
5 Унинг ажойиб ишларини унутманг,
Мўъжизаларини, У эълон қилган ҳукмларни ёдда тутинг+,
6 Эй, Худонинг хизматкори Иброҳимнинг зурриёти*+,
Эй, Ёқуб ўғиллари, Унинг танланганлари+.
7 У Аллоҳимиз Яҳовадир+.
Унинг ҳукмлари бутун ер юзида амалга ошади+.
8 У Ўз аҳдини абадий ёдда тутади+,
Берган ваъдасини минглаб авлодлар ўтса ҳам унутмайди+.
9 У Иброҳим билан аҳдлашганини+,
Исҳоққа қасам ичганини ёдда тутади+.
10 Буни У Ёқубга фармон,
Исроилга асрлар оша амал қиладиган аҳд қилиб берди.
11 У: «Сенга Канъон юртини
13 Улар бир халқдан иккинчисига,
Бир шоҳликдан бошқасига кўчиб юрарди+.
14 Ҳеч ким уларга жабр-зулм қилишига У йўл қўймасди+,
Уларни ҳимоя қилиб подшоҳларга танбеҳ берарди+.
15 У: «Мен мойлаган кишиларга тегманг,
Пайғамбарларимга ёмонлик қилманг»+,— дерди.
17 Улардан олдин бир одамни,
Қул қилиб сотилган Юсуфни юборган эди+.
18 Унинг оёқларига занжир урилди+,
Бўйнига темир кишан солинди.
19 Айтган сўзи амалга ошадиган вақт келмагунча+,
Яҳованинг сўзлари уни пок қилган эди*.
20 Подшоҳ уни озод этиш учун одам жўнатди+,
Халқлар ҳукмдори уни қўйиб юборди.
21 Подшоҳ уни ўз хонадонига хўжайин,
Бутун мол-мулки устидан бошқарувчи қилиб тайин этди+.
22 Унга беклари устидан бутун ҳокимиятни берди,
У подшоҳнинг оқсоқолларига ҳикматни ўргатди+.
23 Сўнг Исроил Мисрга келди+,
Ёқуб Хом юртида мусофир бўлиб яшади.
24 Худо Ўз халқини кўпайтирди+,
Уларни душманларидан ҳам кучлироқ қилди+.
25 Ёвларининг юрагида халқига нафрат уйғотиб,
Хизматчиларига қарши фитна уюштирилишига йўл қўйди+.
27 Улар мисрликлар орасида аломатлар кўрсатди,
Хом юртида мўъжизалар яратди+.
28 У қоронғилик юборди ва юртни зулмат қоплади+,
Иккаласи ҳам Унинг сўзларига қарши чиқмади.
29 Уларнинг сувларини қонга айлантириб,
Балиқларини нобуд қилди+.
30 Уларнинг юрти қурбақаларга тўлиб-тошди+,
Ҳатто шоҳ ётоқхонасини ҳам қурбақалар босиб кетди.
31 Унинг амри билан сўна пашшалар галаси келди,
Чивинлар уларнинг бутун ҳудудига ёпирилди+.
32 Жалани дўлга айлантирди,
Уларнинг юртига яшин туширди+.
33 Токларию анжир дарахтларини пайҳон қилди,
Ерларидаги дарахтларни синдириб ташлади.
34 Буйруғига биноан чигирткалар босиб келди,
Сон-саноқсиз ёш чигирткалар ёпирилди+.
35 Чигирткалар юртдаги ҳамма ўсимликларни,
Ернинг ҳосилини еб тугатди.
36 Сўнг юртнинг ҳар бир тўнғичини+,
Етукликнинг илк мевасини қириб ташлади.
37 У Ўз халқини кумушу олтин билан олиб чиқди+,
Қабилалари орасида заиф инсон йўқ эди.
38 Исроилликлар чиқиб кетганда Миср хурсанд бўлди,
Чунки улар Исроилдан қаттиқ қўрқиб қолган эди+.
39 Булутларни Исроил халқи устидан пардадай ёйиб қўйди+,
Тунни ёритиш учун оловни берди+.
42 У хизматкори Иброҳимга берган муқаддас ваъдасини унутмади+.
43 Ўз халқини хурсандчилик ила+,
Танланганларини шодлик ҳайқириқлари ила олиб чиқди.
44 Уларга халқларнинг ерларини берди+,
Бошқа халқлар тер тўкиб топганини улар мерос қилиб олди+.
45 Бу халқ Унинг фармонларига риоя этсин+,
Қонунларига амал қилсин дея, У шундай йўл тутди.
Яҳни мадҳ этинг!*