Забур
Сулаймон ҳақида ёзилган сано.
72 Эй Худо, шоҳга қонун-қоидаларингни ўргат,
Шаҳзодага адолатингни ато эт+.
3 Тоғлар халқингга тинчлик,
Тепаликлар адолат келтирсин.
4 У эл орасидаги хокисор одамларни ҳимоя қилсин,
Камбағалнинг ўғилларини қутқарсин.
Ёлғончини эса эзиб ташласин+.
7 У шоҳлик қилган даврда одил инсон гуллаб-яшнайди+,
Ой бор экан, ҳамма ерда тинчлик-осойишталик бўлади+.
10 Таршиш подшоҳлари ва ороллар унга ўлпон тўлайди+.
Шава билан Саво шоҳлари унга ҳадялар келтиради+.
11 Ҳамма шоҳлар унга таъзим қилади,
Барча халқлар унга хизмат қилади.
12 Ёрдам сўраб фарёд қилган камбағални,
Хокисор ва мададкори йўқ одамни у қутқаради.
14 Жабр-зулмдан уларни халос қилади,
Уларнинг қони унинг назарида қимматбаҳо бўлади.
15 Шоҳнинг умри узоқ бўлсин, унга Шава олтини берилсин!+
Халқ доим у учун ибодат қилсин,
Ҳамиша уни дуо қилсин!
У туфайли одамлар барака топсин+,
Жамики халқлар уни бахтиёр деб айтсин.
Омин, омин.*
20 Эссай ўғли Довуднинг+ ибодатлари ниҳоясига етди.