Ибронийларга
5 Одамлар орасидан тайинланган ҳар бир олий руҳоний+ гуноҳларни ювиш учун назрлару қурбонликларни бахшида этиб+, инсонларнинг манфаати учун Худога хизмат қилади. 2 Ўзида ҳам заифликлари бўлгани сабабли, хато қиладиган билимсиз одамларга раҳм-шафқат* кўрсата олади. 3 Ана шу боис у ҳам ўзининг, ҳам халқнинг гуноҳларини ювиш учун қурбонликлар келтириши керак+.
4 Бундан ташқари, одам бу шарафли хизматга ўзини ўзи тайинламайди, балки Ҳорунга ўхшаб Аллоҳ томонидан тайинланади+. 5 Худди шундай Масиҳ ҳам олий руҳоний бўлиб, ўзини ўзи улуғламади+. Аммо у ҳақда: «Сен Менинг ўғлимсан, бугун Мен сенинг Отанг бўлдим»+,— деб айтган Худо томонидан улуғланган. 6 Шунингдек, Муқаддас Ёзувларнинг бошқа бир жойида У шундай деган: «Сен Маликисидқ сингари абадий руҳонийсан»+.
7 Масиҳ ер юзида бўлганида, уни ўлимдан қутқарадиган Зотга қаттиқ фарёд ва кўз ёшлар билан ўтиниб ёлворган+. У Тангридан қўрққани учун унинг ибодати ижобат бўлган. 8 Гарчи у Худонинг Ўғли бўлса-да, бошдан кечирган азоблар орқали итоатли бўлишни ўрганди+. 9 У камолотга эришгандан сўнг+ унга итоатли бўлган кишиларнинг абадий нажот топишига масъул бўлди+. 10 Боиси, Тангри уни Маликисидққа ўхшаган олий руҳоний+ этиб тайинлади.
11 У ҳақда кўп нарса айта олар эдик, лекин буни тушунтириш қийин. Сабаби қулоқларингиз оғирлашиб қолган. 12 Шу вақтгача сизлар аллақачон муаллим бўлишингиз керак эди, аммо сизларга яна Аллоҳнинг муқаддас каломидаги оддий нарсаларни+ ўргатишга эҳтиёж бор. Энди сизларга қаттиқ озуқа эмас, балки сут керак. 13 Сут билан озиқланадиган ҳар бир киши чақалоқ бўлиб+, одиллик каломи унга нотаниш. 14 Қаттиқ озуқа эса зеҳнини ишга солиш орқали яхшини ёмондан ажратишга ўрганган етук кишилар учундир.