Шоҳлар биринчи китоб
2 Ханна ибодат қилиб, деди:
Ҳайиқмай душманларимга қарши гапираман,
Менга нажот берганинг учун қувонаман.
3 Манманлик ила гапиришни бас қилинг,
Оғзингиздан такаббурона сўзлар чиқмасин,
Яҳова ҳамма нарсани билгувчи Худодир+,
У инсоннинг ишларига тўғри баҳо берар.
4 Қудратли кишиларнинг камони синдирилар,
Заифлар эса қувватга тўлар+.
5 Қорни тўқлар нон учун мардикорлик қилар,
Қорни очлар эса бошқа оч қолмас+.
Бепушт аёл еттита ўғил кўрди+,
Кўп ўғилли аёл эса ёлғиз қолди.
6 Яҳова йўқ қилишга ҳам, ҳаётни сақлаб қолишга ҳам қодир,
У инсонни қабрга* туширишга ҳам, ундан олиб чиқишга ҳам қодир+.
8 У бечорани тупроқдан,
Уларни асилзодалар билан бирга ўтқазар,
Уларга шарафли ўринни берар.
Ернинг устунлари Яҳовага тегишлидир+,
Серҳосил ерни уларнинг устига ўрнатган.
9 У садоқатли кишиларнинг қадамини қўриқлар+,
Ёвузлар зулматда йўқ қилинар+,
Зеро, инсон ўз кучи ила ғалаба қозонмас+.
10 Яҳова Унга қарши жанг қилаётганларни парчалаб ташлар*+,
Уларга ғазабини сочганда, осмонда момақалдироқ гулдурар+,
11 Кейин Элқана Рамага, ўз уйига қайтиб кетди. Бола эса руҳоний Элахнинг бошчилиги остида Яҳовага хизмат қила бошлади+.
12 Элахнинг ўғиллари ёвуз кишилар бўлиб+, Яҳовани ҳурмат қилишмас эди. 13 Халқдан руҳонийларга тегадиган улуш билан улар шундай йўл тутишарди+: бирон киши қурбонлик келтирса, гўшт қайнатилаётган пайтда руҳонийнинг ёрдамчиси уч тишли санчқини олиб, 14 қозонлардан бирига тиқарди. Санчқига нима илинса, руҳоний уни ўзига олар эди. Шилўга келган исроилликларга улар шундай муносабатда бўлишарди. 15 Қурбонлик ёғи куйдирилишидан+ аввал, руҳонийнинг ёрдамчиси келиб, қурбонлик келтираётган кишига: «Қовуриш учун руҳонийга гўшт бер. Унга қайнатилган гўшт керак эмас, фақат хом гўшт бер»,— деб айтарди. 16 У: «Олдин ёғни куйдиришсин+, кейин истаганингизни* олаверасиз»,— деб айтса, руҳонийнинг ёрдамчиси: «Йўқ, ҳозир бер! Бўлмаса зўрлик билан тортиб оламан»,— дерди. 17 Бу ишлари билан ёрдамчилар Яҳованинг олдида оғир гуноҳга ботиб кетишди+, чунки бу одамлар Яҳовага келтирилаётган қурбонликларни назар-писанд қилишмас эди.
18 Шомуил эса ёш бўлишига қарамай, зиғир матодан эфод кийиб+, Яҳованинг ҳузурида хизмат қилиб юрарди+. 19 Унинг ота-онаси ҳар йилги қурбонликни назр қилиш учун келганда+, онаси Шомуилга ҳар сафар камзул тикиб олиб келарди. 20 Элах Элқана билан хотинини дуо қилиб: «Яҳовага берган ўғлинг ўрнига, Яҳова мана шу хотинингдан сенга яна фарзандлар ато этсин»+,— деди. Кейин улар уйларига қайтиб кетишди. 21 Яҳова Ханнага эътибор қаратгани туфайли у яна ҳомиладор бўлиб+, уч ўғилли ва икки қизли бўлди. Ёш Шомуил бўлса Яҳованинг ҳузурида ўсиб-улғаярди+.
22 Элах анча кексайиб қолган эди. У ўғилларининг Исроил халқига қилаётган муносабатлари+ ва учрашув чодирининг кираверишида хизмат қиладиган аёллар билан ётиб юришгани ҳақида эшитиб турарди+. 23 У ўғилларига шундай дерди: «Нега бундай ишларни қилиб юрибсизлар? Одамлардан сизлар ҳақингизда ёмон гапларни эшитяпман. 24 Ўғилларим, бундай ишларни бас қилинглар. Сизлар ҳақда Яҳованинг халқи орасида юрган гаплардан хабарим бор. Бу яхши эмас. 25 Бирор киши бошқасига қарши гуноҳ қилса, у учун кимдир Яҳовага мурожаат қилиши мумкин*. Аммо киши Яҳовага қарши гуноҳ қилса-чи+, у учун ким ибодат қилади?» Бироқ улар отасининг гапларига қулоқ солишмади. Шу боис, Яҳова уларни ўлдиришга қарор қилди+. 26 Ёш Шомуил эса ўсиб-улғаяр, Яҳованинг ҳамда одамларнинг илтифотига сазовор бўларди+.
27 Элах олдига Худонинг пайғамбари келиб, деди: «Яҳова бундай деяпти: “Ота-боболаринг Мисрда фиръавн хонадонига қул бўлишганда, Мен уларга Ўзимни очиқчасига ошкор қилмаганмидим?!+ 28 Исроилнинг барча қабилалари орасидан Менга руҳоний бўлиб хизмат қилиши, қурбонлик келтириш учун қурбонгоҳимга кўтарилиши+, тутатқи тутатиши* ва Менинг ҳузуримда эфод кийиб юриши учун бобонгни танлаган эдим+. Исроилликларнинг оловда куйдириладиган барча назрларини бобонг хонадонига берган эдим+. 29 Нега сизларга масканимда келтиришни буюрган қурбонлигим ва назримни менсимаяпсизлар?!+ Халқим Исроил келтирган назрларнинг энг яхши жойларини еб семиряпсизлар. Нега бундай қилиб ўғилларингни Мендан ортиқ кўряпсан?!+
30 Исроилнинг Тангриси Яҳова: “Сенинг ва ота-бобонгнинг хонадони доимо Менга хизмат қиласизлар*”+,— деган эди. Аммо энди Яҳова: “Бундан буёғига бошқача бўлади. Мени ҳурмат қилганни Мен ҳам ҳурмат қиламан+. Мени назар-писанд қилмаганни Мен ҳам менсимайман”,— деб айтяпти. 31 Мана, шундай кунлар яқинлашиб келяптики, Мен сенинг ва отангнинг хонадони устига фалокат ёғдираман*. Хонадонингда биронта киши ҳам нуроний ёшга етмайди+. 32 Исроил халқига яхшилик қилинганда, Менинг масканимда душманни кўрасан+ ва хонадонингда ҳеч қачон кекса ёшга етган кишилар бўлмайди. 33 Кўзларинг хиралашиб, жонинг азобда қолиши учун сенинг хонадонингдан қурбонгоҳимда хизмат қиладиган бир кишини қолдираман. Лекин хонадонингдаги кишиларнинг аксарияти қиличдан нобуд бўлади+. 34 Ўғилларинг Хўфнах ва Финхаз бир кунда ўлади+. Бу сен учун белги бўлади. 35 Кейин Ўзимга садоқатли бир руҳоний тайинлайман+. У Менинг хоҳишимга* мувофиқ йўл тутади ва Мен у учун асрлар оша турадиган хонадон бунёд этаман. У доимо Менинг мойланганим олдида руҳоний бўлиб хизмат қилади. 36 Ўшанда хонадонингда омон қолган киши келади-да, руҳонийга таъзим қилиб: “Илтимос, ейишга бир бўлак ноним бўлиши учун, мени бирор бир руҳонийлик вазифасига тайинланг”,— дея ундан иш билан нон сўрайди”+».