Ҳизқиё
48 «Шимол томондан бошлаб қабилалар номлари қуйидагичадир: Даннинг улуши+ Хетлон йўли бўйлаб Лево-Хоматгача+ ва Хазор-Энангача чўзилиб, шимол томонда Дамашқ чегараси бўйлаб Хомат ёнидан ўтади+. Унинг чегараси шарқдан ғарбгача чўзилган. 2 Ошернинг улуши+ Данники билан чегарадош бўлиб, шарқий чегарадан ғарбий чегарагача чўзилган. 3 Нафталининг улуши+ Ошерники билан чегарадош бўлиб, шарқий чегарадан ғарбий чегарагача чўзилган. 4 Манашенинг улуши+ Нафталиники билан чегарадош бўлиб, шарқий чегарадан ғарбий чегарагача чўзилган. 5 Эфрайимнинг улуши Манашеники билан чегарадош бўлиб+, шарқий чегарадан ғарбий чегарагача чўзилган. 6 Рубеннинг улуши Эфрайимники билан чегарадош бўлиб+, шарқий чегарадан ғарбий чегарагача чўзилган. 7 Яҳудонинг улуши Рубенники билан чегарадош бўлиб+, шарқий чегарадан ғарбий чегарагача чўзилган. 8 Яҳудонинг шарқдан ғарбгача чўзилган улушига чегарадош қилиб, эни 25 000 тирсак*+ келадиган ерни хайр-эҳсон сифатида ажратинглар. Унинг узунлиги ғарбий чегарадан шарқий чегарагача бўлиб, бошқа қабилаларнинг улушига тенг бўлсин. Муқаддас маскан унинг марказида жойлашган бўлади.
9 Сизлар Яҳова учун ажратадиган хайр-эҳсоннинг узунлиги 25 000 тирсак, эни 10 000 тирсак бўлади. 10 Бу руҳонийлар учун муқаддас хайр-эҳсон бўлади+. Бу ер шимол томонда 25 000 тирсак, ғарбда 10 000 тирсак, шарқда 10 000 тирсак ва жанубда 25 000 тирсак келадиган бўлади. Унинг ўртасида Яҳованинг муқаддас маскани жойлашади. 11 Бу ер фақатгина покланган руҳонийларга, Зодўх ўғилларидан+ бўлганларга тегишли бўлади. Улар Менинг олдимда масъулиятларини бажаришди. Исроилликлар билан левилар йўлдан озиб кетганида, улар йўлдан озишмади+. 12 Улар муқаддас хайр-эҳсон сифатида ажратилган ердан улуш олишади ва бу улуш левиларнинг ери билан чегарадош бўлади.
13 Руҳонийларнинг ҳудуди ёнида, узунлиги 25 000 тирсак, эни 10 000 тирсак келадиган левиларнинг улуши жойлашган бўлади. (Ернинг умумий узунлиги 25 000 тирсак, эни 10 000 тирсак.) 14 Левилар юртнинг ушбу сара улушидан ҳеч бир ерини сотмаслиги, алмаштирмаслиги ёки бошқаларга бермаслиги керак. Чунки бу — Яҳова учун муқаддас.
15 Қолган ернинг эни 5 000 тирсак, узунлиги 25 000 тирсак келади. Бу ер шаҳар учун мўлжалланган бўлиб+, муқаддас жой эмас. Ундан уйлар қуриш ва яйлов учун фойдаланилади. Шаҳар шу ернинг ўртасида жойлашади+. 16 Шаҳарнинг ўлчами қуйидагича: шимолий чегараси 4 500 тирсак, жанубий чегараси 4 500 тирсак, шарқий чегараси 4 500 тирсак ва ғарбий чегараси 4 500 тирсак. 17 Шаҳар яйлови шимолда 250 тирсак, жанубда 250 тирсак, шарқда 250 тирсак ва ғарбда 250 тирсак бўлади.
18 Қолган улушнинг узунлиги муқаддас хайр-эҳсонга тенг+, яъни шарқда 10 000 тирсак ва ғарбда 10 000 тирсак бўлади. У муқаддас хайр-эҳсонга мувофиқ бўлиб, унда етиштирилган ҳосил шаҳарга хизмат қиладиганлар учун егулик бўлади. 19 Шаҳарга хизмат қилаётганлар — Исроилнинг барча қабилаларидан бўлган кишилар унга ишлов беришади+.
20 Бутун хайр-эҳсон қилинган ер тўртбурчак шаклда бўлиб, ҳар бир томони 25 000 тирсак келади. Бу ерни шаҳарга берилган мулк билан бирга муқаддас хайр-эҳсон сифатида ажратиб қўйишингиз керак.
21 Муқаддас хайр-эҳсоннинг ва шаҳарга берилган мулкнинг иккала томонидаги қолган ер йўлбошчига тегишли бўлади+. Бу ерлар хайр-эҳсоннинг шарқ ва ғарбдаги 25 000 тирсак келадиган чегаралари ёнида бўлади. Йўлбошчининг улуши ёндош қабилаларнинг улушларига мувофиқ бўлиб, унга тегишли бўлади. Муқаддас хайр-эҳсон ва маъбад шу ернинг ўртасида жойлашади.
22 Левиларнинг мулки ва шаҳарга берилган мулк йўлбошчига тегишли улушнинг орасида бўлади. Йўлбошчининг ҳудуди Яҳудо билан Беняминнинг чегаралари орасида бўлади+.
23 Қолган қабилаларга келсак, Беняминнинг улуши шарқий чегарадан ғарбий чегарагача чўзилган бўлади+. 24 Шимўннинг улуши Беняминники билан чегарадош бўлиб+, шарқий чегарадан ғарбий чегарагача чўзилган. 25 Иссахорнинг улуши+ Шимўнники билан чегарадош бўлиб, шарқий чегарадан ғарбий чегарагача чўзилган. 26 Забулуннинг улуши Иссахорники билан чегарадош бўлиб+, шарқий чегарадан ғарбий чегарагача чўзилган+. 27 Гаднинг улуши Забулунники билан чегарадош бўлиб+, шарқий чегарадан ғарбий чегарагача чўзилган. 28 Юртнинг жанубий чегараси Гаднинг чегараси бўйлаб Тамарадан+ Марива-Кадеш сувларигача+, водийгача*+ ва Буюк денгизгача* етади.
29 Шу юртни Исроил қабилаларига тақсимлаб беришингиз лозим+ ва олган ерлари уларнинг улушлари бўлади»+,— демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова.
30 «Шаҳардан чиқиш жойлари қуйидагича: унинг шимолий томони 4 500 тирсак бўлади+.
31 Шаҳар дарвозаларига Исроил қабилаларининг номлари берилади. Шимол томонда учта дарвоза жойлашади: Рубен учун битта, Яҳудо учун битта ва Леви учун битта.
32 Шарқий томони 4 500 тирсак бўлади ва у ерда учта дарвоза жойлашади: Юсуф учун битта, Бенямин учун битта ва Дан учун битта.
33 Жанубий томони 4 500 тирсак бўлади ва у ерда учта дарвоза жойлашади: Шимўн учун битта, Иссахор учун битта ва Забулун учун битта.
34 Ғарбий томони 4 500 тирсак бўлади ва у ерда учта дарвоза жойлашади: Гад учун битта, Ошер учун битта ва Нафтали учун битта.
35 Шаҳар атрофининг умумий узунлиги 18 000 тирсак бўлади. Шу кундан бошлаб шаҳар “Яҳова у ерда”, деб номланади»+.