Ҳаворийларнинг фаолияти
9 Шоул эса Ҳазратимизнинг шогирдларини роса таъқиб қилиб, уларни ўлдириш истагида юрарди+. У олий руҳонийга бориб, 2 ундан Дамашқ шаҳридаги ибодатхоналар учун хатлар ёзиб беришини сўради. Токи бу йўлдан юрадиган ҳар бир кишини+, эркак ёки аёл бўлишидан қатъи назар, кишанлаб Қуддусга олиб келишсин.
3 Дамашққа яқинлашаётганда, тўсатдан Шоулнинг йўлига осмондан нур ёғилиб, унинг атрофини ярқиратиб юборди+. 4 У ерга йиқилгач эса, шундай овозни эшитди: «Шоул, Шоул, нимага мени таъқиб қиляпсан?» 5 Шоул эса: «Эй Ҳазрат, сиз кимсиз?»+ — деб сўради. У: «Мен, сен таъқиб қилаётган Исоман+. 6 Ўрнингдан туриб, шаҳарга кир ва нима қилишинг кераклигини билиб оласан»,— деди. 7 Унинг ҳамроҳлари донг қотиб қолишди, сабаби улар товушни эшитишди-ю, лекин ҳеч кимни кўришмади+. 8 Шунда Шоул ўрнидан турди, кўзлари очиқ бўлса-да, ўзи ҳеч нарсани кўрмасди. Шу боис уни етаклаб Дамашққа олиб боришди. 9 Уч кун мобайнида у ҳеч нарсани кўрмади+, емади, ичмади.
10 Дамашқда Ҳанания+ исмли Исонинг бир шогирди бор эди. Ҳазратимиз унга ваҳийда кўриниб: «Ҳанания!» — деди. У жавобан: «Лаббай, Ҳазратим»,— деб айтди. 11 Кейин Ҳазратимиз унга қуйидагиларни айтди: «Ўрнингдан тур-да, Тўғри деб номланган кўчага бор. Ўша ерда Яҳудонинг уйида Тарс шаҳридан бўлган Шоул+ исмли кишини сўра. Ҳозир у ибодат қиляпти. 12 Ваҳийда у Ҳанания исмли киши кириб келганини ҳамда кўзлари очилиши учун устига қўлларини қўйганини кўрди»+. 13 Лекин Ҳанания унга жавоб қайтариб: «Ҳазратим, бу одам Қуддусдаги муқаддас хизматчиларингизга қанча ёмонлик қилганини мен кўплардан эшитганман. 14 У шу ерда ҳам исмингизни айтиб чақирадиганларни ҳибсга олиш учун бош руҳонийлардан ваколат олган»+,— деб айтди. 15 Бироқ Ҳазратимиз унга: «Қани бор, чунки мен ўз исмимни бошқа халқларга+, шунингдек, шоҳларга+ ва Исроил ўғилларига етказиш учун бу кишини танлаганман+. 16 Бундан ташқари, у исмим учун яна қанча азоб чекиши кераклигини унга кўрсатаман»+,— деди.
17 Хуллас, Ҳанания борди ва ўша уйга кирди-да, унинг устига қўлларини қўйиб: «Биродарим Шоул, кўзларингиз очилиб, муқаддас руҳга эга бўлишингиз учун йўлингизда сизга кўринган Ҳазратимиз Исо мени олдингизга юборди»+,— деб айтди. 18 Шу заҳотиёқ унинг кўзларидан парда* тушгандай бўлиб, кўра бошлади. У ўрнидан туриб, сувга чўмди. 19 Сўнгра овқатланиб кучга кирди.
Бир неча кун у Дамашқдаги+ шогирдлар билан бирга бўлди. 20 У дарҳол Исо Худонинг Ўғли эканини ибодатхоналарда ваъз эта бошлади. 21 Аммо уни эшитган барча ҳайрон қолиб, шундай дейишарди: «Бу, Қуддусда Исонинг исмини айтиб чақирадиганларни шиддат билан таъқиб қилган киши эмасми?+ Энди эса уларни ҳибсга олиб, бош руҳонийларнинг олдига олиб бориш учун+ бу ерга ҳам келганга ўхшайди». 22 Бироқ Шоул тобора кучайиб борар ва Исонинг Масиҳ эканига мантиқий далиллар келтириб+, Дамашқдаги яҳудийларни лол қолдирарди.
23 Кўп кунлар ўтгач, яҳудийлар уни ўлдиришга тил бириктиришди+. 24 Лекин Шоул уларнинг фитнасидан хабар топди. Улар бўлса кечаю кундуз шаҳар дарвозалари олдида уни ўлдириш учун пойлаб туришарди. 25 Шунинг учун Шоулнинг шогирдлари уни саватга ўтқизиб, шаҳар деворидаги тешикдан туширишди+.
26 Қуддусга келиб+ у Исонинг шогирдларига қўшилмоқчи бўлди, лекин ҳамма ундан қўрқарди, чунки унинг шогирд бўлганига ҳеч ким ишонмасди. 27 Шунда Барнабо+ унга ёрдамга келди. Шоулни ҳаворийларнинг олдига олиб келиб, қандай қилиб йўлда унга Ҳазратимиз кўринганини+, у билан гаплашганини, шунингдек, Исонинг номидан Дамашқда жасорат билан ваъз қилганини уларга батафсил айтиб берди+. 28 Шундай қилиб Шоул улар билан қолди ва Қуддусда бемалол юриб, Ҳазратимиз номидан жасорат билан гапира бошлади. 29 Бундан ташқари, у юнонзабон яҳудийлар билан суҳбатлашиб, баҳслашар эди. Улар эса уни ўлдириш пайига тушдилар+. 30 Бундан хабар топган биродарлар уни Кесарияга олиб боришди-да, кейин эса Тарсга+ жўнатиб юборишди.
31 Бундан сўнг Яҳудия, Жалила ва Самариядаги бутун жамоатда+ тинчлик ҳукм сура бошлади. Жамоат Яҳовадан* қўрқиб, мустаҳкамланиб борар ва муқаддас руҳдан+ тасалли топиб, шогирдларнинг сони тобора ортарди.
32 Бутрус бутун ҳудудни айланиб чиқар экан, Лидда*+ шаҳрида яшовчи шогирдларнинг олдига ҳам борди. 33 Ўша ерда у саккиз йилдан буён шол бўлиб тўшакка михланиб ётган Еней исмли кишини кўрди. 34 Бутрус унга: «Еней, Исо Масиҳ сизга шифо беряпти+. Ўрнингиздан туриб, тўшагингизни йиғиб қўйинг»+,— деди. У шу заҳотиёқ ўрнидан турди. 35 Уни кўриб Лидда ва Шарон текислигида яшовчиларнинг бари Ҳазратимизга ишонди.
36 Яффада Тавита (юнонча Дорка*) исмли шогирд аёл бор эди. У кўп эзгу ишлар қилиб, хайр-садақа берарди. 37 Ўша кунларда у касал бўлиб, ҳаётдан кўз юмди. Уни ювинтириб, болохонага қўйишди. 38 Лидда шаҳри Яффага яқин эди. Шогирдлар Бутруснинг ўша шаҳарда эканини эшитгач, унинг олдига икки одамни жўнатиб: «Илтимос, бизникига тез етиб келинг»,— деб айтиб юборишди. 39 Бутрус ўрнидан туриб, улар билан бирга кетди. Ўша жойга келганда, уни болохонага олиб киришди. Барча бева хотинлар унинг олдига Дорка тиккан кўпгина кийим-кечакларни олиб келиб, кўз ёш тўкишди. 40 Бутрус ҳаммадан чиқиб туришни сўради+, сўнг тиз чўкканча ибодат қилди ва жасадга бурилиб: «Тавита, туринг!» — деди. Шунда у кўзларини очди-да, Бутрусни кўриб, ростланиб ўтирди+. 41 Бутрус унга қўлини узатди-да, ўрнидан туришга ёрдам берди. Кейин шогирдларни ва бева аёлларни чақириб, тирилган Тавитани кўрсатди+. 42 Бу воқеа бутун Яффага маълум бўлди ва шунда кўплар Ҳазратимизга ишонди+. 43 Бутрус анча вақт Яффада Симун исмли чарм тайёрловчи кишиникида турди+.