Ҳикматлар
28 Ёвуз уни ҳеч ким қувмаса ҳам қочади,
Одил эса шер каби довюракдир+.
2 Агар юртда қонун бузилса*, беклар бирин-кетин алмашаверади+,
Ақл-идрокли ва билимли кишининг кўмаги билан бек узоқ ҳукм суради+.
3 Бечорани алдаган+ қашшоқ
Бор егуликни ювиб кетган ёмғир кабидир.
4 Қонунни поймол қилганлар бадкирдорни шарафлайди,
Қонунга амал қилганлар бўлса улардан ғазабланади+.
6 Эгри йўлдан юрган бой кишидан кўра,
Бенуқсонлик йўлида юрган камбағал яхшироқдир+.
7 Фаросатли ўғил қонунга риоя қилади,
Очкўзга ошна бўлган эса отасини иснодга қолдиради+.
12 Одиллар зафар қозонса олқишлар ёғилади,
Золимлар ҳокимиятга чиқса халқ яширинади+.
13 Гуноҳларини бекитган муваффақиятга эришмайди+,
Уларни тан олиб, соқит қилганга эса раҳм-шафқат кўрсатилади+.
14 Ўз юриш-туришига ҳамиша эҳтиёткор бўлганлар бахтлидир,
Аммо юрагини тош қилган фалокатга учрайди+.
15 Бечора халқни бошқараётган золим ҳукмдор
Ўкираётган шер, ташланаётган айиқ кабидир+.
16 Идроксиз раҳбар ҳокимиятни суиистеъмол қилади+,
Ҳаром фойдадан нафратланган эса ўз умрини узайтиради+.
17 Хунрезликда айбдор инсон гўрга кирмагунча қочиб юради+,
Ҳеч ким уни қўллаб-қувватламасин.
19 Ерига ишлов берганнинг нони сероб бўлади,
Беҳуда нарса кетидан қувганнинг боши қашшоқликдан чиқмайди+.
21 Юзхотирчилик қилиш яхши эмас+.
Бир бурда нонни деб инсон ёмонликка қўл уриши ҳеч гап эмас.
22 Ҳасадгўй* қашшоқликка йўлиқишини билмай,
Бойликнинг кетидан қувади.
24 «Бу гуноҳ эмас»,— дея ота-онасини шилган+,
Қароқчиларнинг шеригидир+.
27 Фақир билан бўлишган йўқчилик кўрмайди+,
Улардан кўзини олиб қочган эса қарғишга учрайди.
28 Золимлар ҳокимиятга чиқса халқ яширинади,
Улар ҳалок бўлса одиллар кўпаяди+.