Рут
2 Наиманинг эри Элималекнинг Боз+ деган бадавлат қариндоши бор бўлиб, у Элималекнинг авлодидан эди.
2 Мўаблик Рут Наимадан: «Далага бориб, кимнинг назарида илтифот топсам, ўшанинг ортидан юриб, бошоқ териб келсам майлими?»+ — дея сўради. Наима унга: «Бора қолинг, қизим»,— деб айтди. 3 Шунда Рут бориб, даладаги ўроқчиларнинг ортидан бошоқларни тера бошлади. У ўзи билмаган ҳолда Элималекнинг+ авлодидан бўлган Бознинг даласига келиб қолди+. 4 Шу пайт Боз Байтлаҳмдан келиб, ўроқчиларга: «Яҳова сизларга ёр бўлсин»,— деди. Улар эса жавобан: «Яҳова сизга барака берсин»,— дейишди.
5 Кейин Боз ўроқчилар устидан назоратчи этиб тайинланган хизматкоридан: «Бу аёл кимнинг хонадонидан?» — деб сўради. 6 Хизматкор: «Бу аёл мўаблик+. Наима билан бирга Мўаб юртидан келган+. 7 У: “Илтимос, ўроқчилар ортидан тушиб қолган бошоқларни* тергани рухсат беринг”+,— деб сўраган эди. Мана, тонг саҳардан бери у тинмай ишлаяпти, чайлага эндигина келиб ўтирди»,— деб жавоб берди.
8 Шунда Боз Рутга: «Гапимни эшитинг, қизим. Бошоқ тергани бошқа кишининг даласига борманг. Бу ердан ҳеч қаерга кетмай, хизматкор қизларим билан бирга юринг+. 9 Улар қаерда ҳосил йиғишса, сиз ҳам ўша ердан йиғинг. Мен хизматкорларимга сизга тегмасликни буюрдим. Чанқасангиз, бориб, ишчилар идишларга қуйиб қўядиган сувдан ичаверинг»,— деди.
10 Бу сўзлардан кейин, Рут тиз чўкиб, ергача эгилиб таъзим қилди-да: «Келгинди бўлишимга қарамай, нега менга шунча эътибор қаратиб, илтифот кўрсатяпсиз?»+ — деб сўради. 11 Боз шундай жавоб берди: «Эрингиз вафотидан кейин, қайнанангизга қилган яхшиликларингиз, ота-онангизни ва ота-боболарингиз юртини ташлаб, илгари танимаган инсонларнинг олдига келганингизни менга айтиб беришди+. 12 Булар учун Яҳова сизни тақдирласин+. Исроилнинг Тангриси Яҳованинг қанотлари остида паноҳ излаб келган сизни У тўлиқ мукофотласин»+. 13 Шунда Рут: «Сизнинг марҳаматингизга сазовор бўлайин, тўрам. Хизматкор қизларингиздан бири бўлмасам ҳам, сўзларингиз билан мен чўрингизга тасалли бериб, юпатдингиз»,— деди.
14 Тушлик қилиш пайти келганида, Боз унга: «Бу ёққа келиб, нондан олинг-да, узум сиркасига ботириб енг»,— деб айтди. Рут ўроқчиларнинг ёнига келиб ўтирди. Боз унга қовурилган дондан берди ва у тўйганича еди, ҳатто оз-моз ортиб ҳам қолди. 15 Сўнгра Рут бошоқ тергани турди+. Боз эса хизматкорларига: «Бу аёл дон йиғувчилар орасида бошоқ* тераверсин, уни хафа қилманглар+. 16 Аксинча, у териб олиши учун боғламдаги дон бошоқларидан бироз ташлаб кетинглар. Тағин унга ортиқча гапириб, тўсқинлик қилманглар»,— деб буйруқ берди.
17 Шундай қилиб, Рут кечгача далада бошоқ терди+. У терган бошоқларини янчганида, бир эфага* яқин арпа чиқди. 18 У арпани олиб, шаҳарга борди ва қайнанаси у қанча териб келганини кўрди. Еганидан ортиб қолган егуликни ҳам олиб келиб, қайнанасига берди+.
19 Шунда қайнанаси унга: «Бугун қаерда бошоқ тердингиз? Қаерда ишладингиз? Сизга меҳрибонлик қилган киши барака топсин»+,— деди. Рут қайнанасига: «Мен Боз деган кишининг даласида ишладим»,— деб айтди. 20 Наима келинига: «Тириклардан ҳам, ўликлардан ҳам меҳр-садоқатини дариғ тутмайдиган Яҳова+, ўша кишига барака берсин»,— деди. Кейин эса: «Ахир бу киши қариндошимиз-ку+. У қариндошлик бурчини* ўтай оладиган одамлардан бири бўлади»+,— деб айтди. 21 Мўаблик Рут: «Ўша киши яна менга: “Ҳосилимни охиригача йиғиб бўлишмагунча, ишчиларимдан айрилманг”+,— деган эди»,— деди. 22 Наима келини Рутга: «Унинг хизматкор қизлари билан бирга юрсангиз яхши бўларди, қизим. Тағин бошқа далада сизга озор етказишмасин»,— деб айтди.
23 Шундай қилиб, Рут арпа билан буғдой ўрими тугамагунча+, Бознинг хизматкор қизларидан айрилмай юрди ва қайнанаси билан бирга яшашни давом эттирди+.