Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Довуд саноси. Қўшиқ.
139 Эй Яҳова, Сен мени ўрганиб чиқдинг, Сен мени биласан+.
2 Қачон ўтириб, қачон туришимдан хабардорсан+.
Ўй-фикримни узоқдан туриб тушунасан+.
3 Юрганимда ҳам, ётганимда ҳам мени кузатиб турасан,
Ҳамма йўлларим Сенга маълумдир+.
5 Орқа ва олдимдан мени қўриқлаб турибсан,
Қўлингни устимга қўйгансан.
6 Бундай нарсаларни ақлимга сиғдириш қийин.
Улар шунчалик юксакки, уларни англай олмайман+.
7 Сенинг руҳингдан қаерга ҳам қочиб кетардим?!
Мени кўрмаслигинг учун қаерга ҳам яширина олардим?!+
8 Агар осмонга кўтарилсам, Сен ўша ерда бўласан,
9 Борди-ю, энг олис денгиз бўйида яшаш учун
Тонг қанотларини олиб учиб кетсам ҳам,
10 Ҳатто ўша ерда Сенинг қўлинг мени етаклайди,
Ўнг қўлинг мени ушлаб туради+.
11 Агар: «Қоронғилик мени яширади!» — деб айтсам,
Мени чулғаб олган тун ёришиб кетади.
12 Зулмат ҳам Сен учун қоронғи бўлмайди,
Тун эса кундуз каби ёруғ бўлади+.
Зулмат Сен учун ёруғлик сингаридир+.
14 Сени мадҳ этаман! Нақадар ҳайратли, ажойиб яратилганман+.
Ижодларинг ғаройибдир+,
Мен буни жуда яхши биламан.
16 Ҳали пушт шаклида бўлганимда кўзларинг мени кўрган.
Танамдаги аъзолар вужудга келмай туриб,
Уларнинг ҳар бирини,
Улар қачон шаклланганини Ўз китобингга ёзиб қўйгансан.
17 Сенинг фикрларинг мен учун қадрлидир!+
Эй Тангри, улар бениҳоя кўпдир!+
18 Уларни санашга уринсам, қум зарраларидай беҳисобдир+.
Уйқудан уйғонганимда, хаёлимда ҳамон Сенсан*+.
19 Эй Худо, кошки ёвузни ўлдирсанг эди!+
Шунда зўравонлар* мендан узоқлашарди.
20 Улар ёвуз ният билан Сенга қарши гапираётган,
Исмингни ноўрин тарзда тилга олаётган душманларингдир+.
21 Эй Яҳова, Сендан нафратланганлардан мен ҳам нафратланаман+,
Сенга қарши исён кўтарганлардан жирканаман+.
22 Улардан ниҳоятда нафратланаман+,
Улар менинг ашаддий душманларимдир.
23 Эй Тангри, мени ўрганиб чиқиб, юрагимни билиб ол+.
Мени текшириб, ташвишли ўй-фикрларимдан хабардор бўл+.