Ҳўшея
2 Ака-укаларингизга: “Менинг халқим”*+,
Опа-сингилларингизга: “Раҳм қилинган аёллар”*+,— денглар.
2 Онангизни айбланг, уни айбланглар,
Чунки у Менинг хотиним эмас+, Мен унинг эри эмасман.
У фоҳишаликни бас қилсин,
Кўкраклари орасидаги зинони тўхтатсин.
3 Йўқса, уни онадан туғилган кунидай яланғоч қилиб қўяман.
Уни саҳрога,
Қақраган ерга айлантираман,
Уни ташналикдан ҳалок қиламан.
4 Ўғилларига раҳм-шафқат кўрсатмайман,
Чунки улар зинодан туғилган болалардир.
5 Уларнинг онаси фоҳишалик қилди+.
Уларга ҳомиладор бўлганда, у шармандаларча+:
“Менга нону сувимни,
Жуну зиғир либосларимни, мою шаробимни берадиган
Эҳтиросли ўйнашларим ортидан бораман”+,— деди.
6 Шу боис, унинг йўлини тиканлар билан тўсаман,
Ўз йўлларини топа олмаслиги учун,
Олдида тош девор барпо этаман.
8 Унга дон, янги шароб ва мойни,
Баалга сажда қилганда қўллаган кумушу олтинни+ Мен унга мўл қилиб бердим.
Бироқ у буни тушунмади+.
9 Энди Мен бошқача йўл тутаман, ўрим-йиғим пайтида донни,
Шароб тайёр бўлганда янги шаробни+,
Яланғоч баданини ёпиб турган жун ва зиғир либосни тортиб оламан.
10 Эҳтиросли ўйнашларининг кўз олдида жинсий аъзоларини очаман,
Ҳеч ким уни қўлимдан қутқара олмайди+.
11 Мен унинг қувончига чек қўяман,
Байрамлари+, Шаббатлари, янги ой ва мавсумий байрамларини тўхтатаман.
12 “Бу, эҳтиросли ўйнашларим менга берган ҳақ”,— деган токларини,
Анжир дарахтларини йўқ қилиб,
Уларни ўрмонга айлантираман,
Ёввойи ҳайвонлар уларни еб битиради.
13 Баал тасвирларига атаб қурбонликлар келтиргани учун уни жавобгарликка тортаман+.
Ўшанда у узукларию тақинчоқларини тақиб, эҳтиросли ўйнашларига эргашди,
Мени эса унутди+,— деб айтмоқда Яҳова.
15 Ўшанда Мен унга узумзорларини+,
Охор водийсини+ умид остонаси каби қайтараман.
Ўша ерда у ёшлик давридагидай,
Мисрдан чиққан пайтдагидай Менга жавоб беради+.
17 Баал тасвирларининг номларини тилга олишига йўл қўймайман+.
Уларнинг исмлари бундан буён эсга олинмайди+.
18 Ўша куни Ўз халқим учун даштдаги ёввойи ҳайвонлар+,
Кўкдаги қушлар, ўрмалаб юрувчилар билан аҳд қиламан+.
Юртни камону қиличдан, жангдан халос этаман+,
Уларга тинч-осойишта ҳаёт ато этаман+.
19 Тоабад Меники бўлишинг учун сени Ўзимга унаштираман.
Адолат ва ҳаққоният, меҳр-садоқат ва раҳм-шафқат ила+
Сени Ўзимга унаштираман.
20 Мен сени садоқат ила Ўзимга унаштираман.
Шунда Мени, Яҳовани таниб-биласан+.
21 Ўша куни Мен жавоб бераман,— демоқда Яҳова,
Мен осмоннинг сўраганини бераман,
Осмон эса ернинг сўраганини беради+.
22 Ер доннинг, янги шароб ва мойнинг сўраганини беради.
Улар бўлса Йизрилнинг сўраганини беради+.
23 Мен уни Ўзим учун ерга уруғ сепгандай сепаман+,
Раҳм-шафқат кўрсатилмаганга* раҳм-шафқат кўрсатаман.
Улар эса: “Сен Тангримизсан”+,— деб айтади».