Ишаё
56 Яҳова шундай демоқда:
2 Бундай йўл тутган,
Унга маҳкам ёпишган одам бахтлидир.
Шаббат кунига риоя қилиб, уни булғамаган+,
Ҳар қандай ёмонликдан ўзини тийган одам саодатлидир.
3 Яҳовага топинган мусофир+:
“Яҳова мени Ўз халқидан ажратиб қўяди”,
Бичилган эркак эса: “Мен қуриган дарахтман”,— демасин».
4 Чунки Яҳова бундай демоқда: «Шаббат кунларига риоя қиладиган, Менга хуш келган нарсаларни танлаган ва аҳдимни маҳкам тутган бичилган эркакларга
5 Ўғилу қизлардан ҳам ортиқ нарса бераман.
Уларга Ўз уйимдан жой бераман, исмларини хотирамда сақлайман.
Мен уларга абадий исм,
Асло ўчмайдиган ном ато этаман.
6 Яҳовага хизмат қилиш учун Унинг этагидан ушлаган,
Яҳованинг исмини яхши кўрган+,
Унинг хизматкорлари бўлган,
Шаббат кунига риоя қилиб, уни булғамаган,
Аҳдимни маҳкам тутган мусофирларга келсак,
7 Уларни ҳам муқаддас тоғимга олиб келаман+,
Ибодат қилинадиган уйимда қувончга тўлдираман.
Қурбонгоҳимда келтирган бутунлай куйдириладиган қурбонликлару бошқа қурбонликларини қабул қиламан.
Уйим барча халқлар ибодат қиладиган уй деб аталади»+.
8 Исроилнинг тарқалиб кетган аҳолисини тўплаётган Олий Ҳукмдор Яҳова+:
«Йиғиб олинганлар олдига бошқаларни ҳам тўплайман»+,— деб айтмоқда.
9 Эй, даштдаги барча йиртқич ҳайвонлар,
Ўрмондаги ҳамма ёввойи ҳайвонлар емоққа келинглар+.
10 Унинг соқчилари кўр+, бирортаси ҳеч нарсага эътибор бермайди+.
Уларнинг бари — вовиллай олмайдиган соқов итлардир+.
Улар ҳансираб ётади, мудрашни хуш кўради.
11 Улар еб тўймас,
Очкўз итлардир.
Уларни беақл чўпонлар етаклайди+,
Уларнинг бари ўз йўлидан юради,
Ҳар бири ҳаром фойда топиш илинжида шундай дейди:
12 «Қани келинг, шароб олиб,
Маст бўлгунча ичкиликбозлик қилайлик+.
Эрта ҳам бугунгидай бўлади, ундан-да яхшироқ бўлади!»