Зафаниё
1 Яҳудода Омон+ ўғли Йўшиё+ ҳукмронлик қилган даврда, Кушининг ўғли, Гадалиёнинг невараси, Эмориёнинг эвараси, Ҳизқиёнинг чевараси Зафаниёга* Яҳова қуйидаги сўзларни айтишни буюрди:
2 Яҳова шундай демоқда: «Мен ер юзидан барча нарсани йўқ қиламан»+.
3 Яҳова шундай демоқда: «Мен одамлару ҳайвонларни,
Осмондаги қушлару денгиздаги балиқларни қириб ташлайман+.
Шунингдек, ер юзидан одамзодни қириб ташлайман.
4 Мен Яҳудога ҳамда
Қуддус аҳолисига қарши қўлимни узатиб,
Бу ерда Баалдан+ асар ҳам қолдирмайман.
Бегона худоларнинг коҳинлари билан бирга руҳонийларнинг номини ўчириб ташлайман+.
5 Уйининг томида самовий жисмларга сиғинадиган+,
Яҳовага сажда қилиб, Унга содиқ қолишга қасамёд қиладиган+,
Шу билан бирга Малкамга ҳам содиқ қолишга онт ичадиганларни йўқ қиламан+.
6 Яҳовага эргашишдан бош тортганларни+,
Яҳовани изламайдиган, Ундан йўл-йўриқ сўрамайдиганларни ҳам қириб ташлайман»+.
7 Олий Ҳукмдор Яҳова олдида сукут сақланг, чунки Яҳованинг куни яқин+.
Яҳова қурбонлик тайёрлаб қўйди, Ўзи таклиф қилган кишиларни муқаддас қилди.
8 «Мен — Яҳова, қурбонлик келтирган кунда бекларни,
Шоҳ ўғилларию+ чет эл кийимини кийганларнинг барини жавобгарликка тортаман.
9 Ўша куни супага* чиққан ҳар қандай кишини,
Хўжайинининг уйини зўравонлик ва ёлғон билан тўлдирганларни жавобгарликка тортаман».
10 Яҳова шундай демоқда: «Ўша куни
Балиқ дарвозасидан+ дод-фарёд,
Шаҳарнинг Янги даҳасидан+ йиғи-сиғи,
Тепаликлардан гумбурлаган товуш эшитилади.
11 Йиғланг, Махтешда* яшовчилар,
Чунки савдогарлар йўқ қилинди,
Кумуш тортиб берадиганларнинг ҳаммаси қириб ташланди.
12 Ўшанда Мен мойчироқлар билан Қуддусни обдан текшириб чиқаман.
Юрагида: “Яҳова на яхшилик, на ёмонлик қилади”,— деб,
Ўзига бино қўйганларни жавобгарликка тортаман+.
13 Уларнинг бойлиги талон-торож қилиниб, уйлари вайрон бўлади+.
Улар уйлар қуради-ю, у ерда яшамайди.
Улар узумзорлар барпо қилади-ю, шаробини ичмайди+.
Ўша кун яқин ва шиддат билан яқинлашиб келяпти!+
Яҳова кунининг товуши — даҳшатли+.
Ўша куни жангчи чорасизликдан бақиради+.
15 Бу кун — қаҳр куни+,
Қайғу ва азоб-уқубат куни+,
Бўрон ва вайронагарчилик куни,
Қоронғилик ва зулмат куни+,
Булутлар ва тим қоронғилик куни+,
16 Бурғу ва жангга даъват куни+,
Мустаҳкам шаҳарлар ва девор бурчакларидаги баланд миноралар вайрон қилинадиган кундир+.
17 Мен одамзод бошига кулфат келтираман.
Улар кўр одамга ўхшаб юради+.
Чунки улар Яҳовага қарши гуноҳ қилди+.
Уларнинг қони тупроқ сингари,
Танаси эса гўнг каби оёқ ости бўлади+.