Аюб
38 Кейин Яҳова бўрон ичидан+ Аюбга шундай деди:
2 «Билимга эга бўлмай туриб,
Ниятимга соя солаётган ким?+
3 Қани, эркакдай белингни маҳкам боғла,
Мен сўрайман, сен жавоб берасан.
4 Ақл-идроклиман деб ўйласанг, айтгин-чи,
Ерга асос солганимда сен қаерда эдинг?+
5 Ернинг ўлчамини ким белгилаганини,
Ким ўлчов ипини кўндалангига тортганини биласанми?
6 Унинг пойдевори ниманинг устига солинганидан,
Бурчакка қўйиладиган негиз тошини ким ўрнатганидан хабаринг борми?+
7 Тонг юлдузлари+ биргаликда қувончдан ҳайқирганда,
Тангрининг жамики ўғиллари*+ ҳайқириб олқиш айтганда, сен қаерда эдинг?
8 Бачадонни ёриб чиққандек жўш урган денгизни
Эшиклар билан тўсиб қўйган ким?+
9 Булутларни унга кийим қилиб кийдирганимда,
Уни тим қоронғиликка буркаганимда,
10 Унинг чегараларини белгилаганимда,
Эшикларию сурма зулфинларини ўрнатганимда+,
11 Унга: “Шу ергача келасан, бундан у ёғига ўтмайсан,
Жўшқин тўлқинларинг тўхтайдиган жой шу!”+ — деганимда сен қаерда эдинг?
12 Қачондир тонгга буйруқ берганмисан?
Тонг шафағига ўрнини кўрсатганмисан?+
13 Ернинг учларидан ушлаб,
Ундан ёвузларни силкитиб туширганмисан?+
14 Ер муҳр остидаги лойдай ўзгариб,
Кўриниши кийим безакларидай тус олади.
15 Аммо ёвузлар нурдан маҳрум этилади,
Юқорига кўтарилган қўллари синдирилади.
16 Денгиз тубидаги булоқларни кўрганмисан?
Чуқур сувларни тадқиқ қилганмисан?+
18 Ернинг қанчалик катта эканини англаб етганмисан?+
Буларни билсанг, қани, Менга айтиб бергин-чи!
19 Ёруғликнинг турар жойига олиб борадиган йўлни+,
Қоронғилик қаерда жойлашганини биласанми?
20 Уларни ўз жойига олиб бориш учун,
Маконига етаклайдиган сўқмоқларни биласанми?
21 Сен аллақачон туғилганинг,
Кўп йил яшаганинг учун буларни биласанми?
22 Қор сақланадиган омборларга кирганмисан?+
Дўл сақланадиган омборларни кўрганмисан?+
23 Мен уларни мусибат вақти учун,
Жангу жадаллар бўладиган кун учун асраб қўйганман+.
25 Ким сувларга ариқ ўтказиб,
Момақалдироқли булут ва бўроннинг йўлини белгилаган?+
26 Ким инсон боласи яшамайдиган ерларга,
Одам зоти йўқ саҳрога ёмғир ёғдирган?+
27 Кимсасиз даштларни сувга тўйинтириб,
Ўт-ўланларни ўстирган ким?+
28 Ёмғирнинг отаси борми?+
Шабнамнинг отаси ким?+
29 Муз кимнинг бачадонида ҳосил бўлган?
Осмондан тушадиган қировни туққан ким?+
30 Қачон сув сатҳи тош билан қоплангандай бўлиб,
Чуқур сувлар юзаси музга айланади?+
31 Кима юлдузлар туркумининг* арқонини боғлай оласанми?
32 Юлдузлар туркумини* ўз мавсумида чиқариб,
Аш юлдузлар туркуми* билан ўғилларига етакчи бўла оласанми?
34 Устингга жала қуйиши учун,
Булутларгача овозингни баланд кўтара оласанми?+
35 Чақмоқни чақтира оласанми?
Улар: “Мана, биз шу ердамиз!” — деб олдингга келадими?
37 Булутларни санашга ким етарлича доноликка эга?
Фалакдаги сув кўзаларини ким ағдариб ташлай олади?+
38 Ўшанда тупроқ балчиққа айланади,
Кесаклар бир-бирига ёпишади.
39 Шерга емиш овлаб келиш қўлингдан келадими?
Ёш шерларнинг қорнини тўйдира оласанми?+
40 Улар инларида ётганида,
Ўз уяларида ўлжаларини пойлаб ўтирганида, уларни боқа оласанми?
41 Қарға емиш топа олмай кезиб юрганида,
Палапонлари қағиллаб Худога ёлворганида,
Унга емиш ҳозирлайдиган ким?+