Забур
Довуд саноси. Маскил*.
32 Қилмиши кечирилган, гуноҳи афв этилган киши бахтлидир!+
3 Гуноҳимни тан олмай сукут сақлаганимда, кун бўйи қилган оҳу ноламдан силлам қуриди+.
4 Чунки туну кун Сенинг қўлинг* зилдай мени босиб турди+.
Кучим ёзнинг жазирамасидаги сувдай буғланиб кетди. (Села)
Мен: «Яҳова олдида қилмишларимни тан оламан»+,— дедим.
Сен хатолариму гуноҳларимни кечирдинг+. (Села)
Шунда тўфон сувлари ҳам унга ета олмайди.
Мени қутқариб, қувонч садолари ила ўраб оласан+. (Села)
8 Сен шундай дединг: «Сенга ақл-идрок ато этиб, юрадиган йўлингни кўрсатаман+.
Сендан кўзимни узмай, маслаҳат бераман+.
9 Ақли йўқ от ёки хачирга ўхшама+.
Уларни жиловлаш учун юган, оғзига сувлуқ солинади.
Йўқса, ёнига яқинлашиб бўлмайди».
11 Эй, одил кишилар, Яҳованинг ишлари учун қувониб, шодланинг!
Эй, қалби тўғрилар, хурсанд бўлиб ҳайқиринг!