Забур
94 Эй, қасоскор Худо Яҳова+,
Эй, қасоскор Тангри, нурингни соч!
2 Эй, ер юзининг Ҳаками+, кўтарил.
Кеккайганларга тегишли жазосини бер+.
3 Қачонгача, эй Яҳова,
Қачонгача ёвузлар тантана қилади?!+
4 Улар маҳмадоналик қилиб, кеккайиб гапиряпти.
Ёмонлик қилувчиларнинг бари мақтанчоқлик қиляпти.
5 Эй Яҳова, улар халқингни эзиб+,
Мулкингга жабр-зулм ўтказяпти.
6 Беваю мусофирни ўлдириб,
Етимни қатл қиляпти.
8 Эй ақлсизлар, буни тушуниб олинг.
Эй нодонлар, қачон буни фаҳмлаб оласиз?!+
9 Қулоқни яратган эшитмайдими?
Кўзга шакл берган кўрмайдими?+
10 Миллатларга тарбия берган танбеҳ бера олмайдими?+
Ахир У халқларга таълим берадиган Худо-ку!+
11 Яҳова инсоннинг ўй-фикрини билади,
Уларнинг бари беҳудадир+.
12 Эй Яҳ, бахтлидир Сен тарбия берган инсон+,
Бахтиёрдир Сендан қонунингни ўрганган киши+.
13 Ёвузлар чуқурга қуламагунча,
Мусибат кунларида унга хотиржамлик ато эт+.
15 Қайтадан адолатли ҳукм чиқарилади,
Дили тўғри ҳамма инсонлар унга риоя қилади.
16 Ким мен учун ёвузларга қарши чиқади?
Ким ёмонлик қилувчилар олдида ёнимни олади?
17 Яҳова ёрдамчим бўлмаганида эди,
Умрим бирпасда битган бўларди+.
18 «Оёқларим тойиб кетяпти»,— деб айтганимда,
Эй Яҳова, меҳр-садоқатинг менга мадад бериб турарди+.
20 Қонундан фойдаланиб ёвузликни ният қиладиган
Золим ҳукмдорлар Сенга шерик бўлармиди?+
22 Аммо Яҳова менинг хавфсиз бошпанам бўлади,
Аллоҳим паноҳ қоямдир+.
23 Ёвузликларини ўзларининг бошига солади+.
Ўз ёвузликлари орқали уларни йўқ қилади.
Тангримиз Яҳова уларни қириб ташлайди+.