Ҳикматлар
31 Шоҳ Лемулнинг сўзлари. Онаси унга ўгит бериб, айтган ҳикматли сўзлари+:
4 Шоҳларга ярашмайди, эй Лемул,
Шароб ичиш шоҳларга ярашмайди.
«Ичкилигим қани?» — дейиш ҳукмдорга тўғри келмайди+.
5 Йўқса, ичиб фармонни унутади,
Фақирларнинг ҳақ-ҳуқуқини поймол қилади.
7 Улар ичиб ночорлигини унутсин,
Ташвишини бошқа эсга олмасин.
8 Ўзини ҳимоялай олмайдиганлар ҳаққи гапир,
Ҳаёти қил устида турганларнинг ёнини ол+.
9 Сўзлашга оғиз жуфтлаб, адолат ила ҳукм қил,
Бечораю камбағаллар ҳуқуқини ҳимояла+.
א [Алеф]*
10 Фаросатли хотинни ким топа олади?+
Унинг баҳоси маржондан ҳам қимматроқдир.
ב [Бет]
11 Эри унга чин дилдан ишонади,
Муҳтожлик нималигини билмайди.
ג [Гимел]
12 Эри умр бўйи ундан ёмонлик эмас,
Фақат яхшилик кўради.
ד [Далет]
13 У юнг ва зиғир топиб келади,
Ҳар ишга ҳавас билан қўл уради+.
ה [Хе]
14 Савдогар кемалари сингари+,
Озиқ-овқатини олисдан келтиради.
ו [Вав]
ז [Зайин]
16 Дала танлаб сотиб олади.
Ўз меҳнати билан узумзор барпо этади.
ח [Хет]
17 У оғир ишга бел боғлаб+,
Енг шимариб киришади.
ט [Тет]
18 Савдосининг фойдасини кўради,
Чироғи кечаси ҳам ўчмайди.
י [Йод]
19 Қўлига чарх олиб,
Йигирган ипини дукка ўрайди+.
כ [Каф]
20 Фақирларга қўли очиқдир,
Камбағалларга ёрдам қўлини чўзади+.
ל [Ламед]
21 Қор ёққанда уй аҳли учун ташвиш тортмайди,
Боиси ҳаммасининг иссиқ кийими бор.
מ [Мем]
22 Тўшаги устига чойшаб тикади,
Зиғир матою қирмизи юнгдан кийим кияди.
נ [Нун]
ס [Самех]
24 У зиғир матодан либослар тикиб сотади,
Савдогарларга белбоғлар етказиб беради.
ע [Айин]
25 Куч ва ҳашаматга бурканади,
Келажакка ишонч билан боқади.
פ [Пе]
צ [Цаде]
27 Уйидаги ишларни назорат қилади,
Ялқовлик нималигини билмайди+.
ק [Қоф]
28 Болалари туриб, уни олқишлайди,
Эри ҳам уни мақтайди:
ר [Реш]
29 «Фаросатли аёллар кўп,
Аммо сенга тенг келадигани йўқ».
ש [Шин]
ת [Тав]