Забур
Зиёрат қўшиғи. Довуд саноси.
131 Эй Яҳова, юрагимда мағрурлик,
Нигоҳимда такаббурлик йўқ+.
Буюк нарсаларга интилмадим+,
Эришиб бўлмайдиган нарсалар пайида бўлмадим.
2 Сутдан чиқарилган бола онаси қучоғида овунганидек,
Мен ўзимни тинчлантириб, юпатдим+,
Сутдан чиқарилган боладек овундим.
3 Ҳозирдан бошлаб тоабад
Исроил Яҳовага умид боғласин+.