Ибтидо
41 Орадан икки йил ўтгач, фиръавн туш кўрди+. Тушида у Нил дарёсининг қирғоғида турган эди. 2 Тушида, дарёдан еттита чиройли ва семиз сигир чиқиб, Нил соҳилида ўтлай бошлади+. 3 Шундан сўнг, Нил дарёсидан кўриниши хунук ва ориқ еттита сигир чиқиб, қирғоқда ўтлаётган сигирларнинг ёнига қўшилди. 4 Хунук ва ориқ сигирлар, кўриниши чиройли ва семиз еттита сигирни еб қўйди. Шунда фиръавн уйғониб кетди.
5 Кейин у ухлаб қолди ва яна бир туш кўрди. Тушида битта поядан сара ва тўлиқ еттита бошоқ ўсиб чиқди+. 6 Улардан сўнг, шарқдан эсган гармсел дастидан куйган ва пучайган еттита бошоқ ўсиб чиқди. 7 Бу пучайган бошоқлар сара ва тўлиқ еттита бошоқни ютиб юборди. Шу пайт, фиръавн уйғониб кетди ва туш кўрганини англади.
8 Аммо эрталаб фиръавн безовта бўла бошлади. Шунинг учун у Мисрдаги барча коҳинларни ҳамда донишмандларни чақиртириб, уларга тушини айтиб берди, лекин ҳеч ким унинг тушини таъбирлай олмади.
9 Шунда бош соқий гап бошлаб, фиръавнга қуйидагиларни айтди: «Бугун мен гуноҳимга иқрор бўламан. 10 Эй, муҳтарам фиръавн, сиз хизматкорларингиздан аччиқланиб, мени ва бош новвойни соқчилар бошлиғининг зиндонига қамаб қўйган эдингиз+. 11 Иккимиз бир кечанинг ўзида туш кўрдик. Унинг ҳам, менинг ҳам кўрган тушимиз ўз таъбирига эга эди+. 12 Ўшанда биз билан бирга соқчилар бошлиғининг хизматкори, иброний бир йигит бор эди+. Биз унга тушимизни айтиб бердик+, у бўлса ҳар биримизга тушимизни таъбирлаб берди. 13 Ҳаммаси у таъбирлаганидек рўёбга чиқди. Мен ўз вазифамга қайта тикландим, бош новвой эса устунга осилди»+.
14 Шунда фиръавн, Юсуфни тезда келтириш учун зиндонга+ одам юборди+. Юсуф соч-соқолини олиб, кийимларини алмаштирди-да, фиръавннинг ҳузурига борди. 15 Фиръавн Юсуфга: «Мен туш кўрдим, бироқ ҳеч ким уни таъбирлай олмади. Эшитишимча, сен тушларни таъбирлай оларкансан»+,— деб айтди. 16 Бунга жавобан Юсуф: «Фиръавнга яхшиликни таъбирлаб берадиган мен эмас, Худодир»+,— деди.
17 Фиръавн гап бошлаб, Юсуфга шундай деди: «Тушимда Нил дарёсининг қирғоғида турган эдим. 18 Шу пайт дарёдан еттита чиройли ва семиз сигир чиқиб, Нил соҳилида ўтлай бошлади+. 19 Сўнг Нил дарёсидан нимжон, хунук ва ориқ еттита сигир чиқди. Бутун Миср юртида бундай турқи совуқ сигирларни ҳали кўрмаганман. 20 Ўша ориқ, хунук сигирлар еттита семиз сигирни ея бошлади. 21 Бироқ уларни еб қўйишганидан кейин ҳам еганлари билинмади, чунки улар аввалгидек ориқлигича қолди. Шунда мен уйғониб кетдим.
22 Кейин мен яна бир туш кўрдим. Тушимда битта поядан сара ҳамда тўлиқ еттита бошоқ ўсиб чиқди+. 23 Улардан сўнг, қуриган, пучайган, шарқдан эсган гармсел дастидан куйган еттита бошоқ ўсиб чиқди. 24 Кейин пучайган бошоқлар еттита сара бошоқларни ютиб юборди. Тушимни коҳинларга+ айтиб бердим, лекин ҳеч ким унинг маъносини айтиб бера олмади»+.
25 Юсуф фиръавнга шундай деди: «Фиръавн кўрган тушларнинг маъноси бир. Ҳақ Худо нима қилмоқчи эканини фиръавнга очиб берди+. 26 Еттита яхши сигир, етти йил дегани. Еттита яхши бошоқ ҳам етти йилни билдиради. Тушларингизнинг маъноси бир. 27 Уларнинг кетидан чиққан еттита ориқ ва хунук сигир, етти йилни англатади; пучайган ва шарқдан эсган гармсел дастидан куйган еттита бошоқ эса етти йил очарчилик бўлишини билдиради. 28 “Ҳақ Тангри нима қилмоқчи эканини фиръавнга очиб берди”,— деганимда, шуни назарда тутган эдим.
29 Бутун Миср юрти бўйлаб етти йил мўл-кўлчилик бўлади. 30 Аммо ундан кейин етти йил давом этадиган очарчилик бошланади. Миср юртида бўлган етти йил мўл-кўлчилик даври унутилади ва очарчилик юртни хароб қилади+. 31 Очарчилик шу қадар қаттиқ бўладики, юртда ҳукм сурган мўл-кўлчилик даври унутилади. 32 Икки марта туш кўрганингиз эса, ҳақ Худо буни тез орада амалга оширишга қатъий қарор қилганини англатади.
33 Шунинг учун фиръавн ақлли ва доно бир кишини топиб, бутун Миср юрти устидан қўйсинлар. 34 Фиръавн юрт устидан нозирларни тайинлаб, Мисрда бўладиган етти йил мўл-кўлчилик давомида ҳосилнинг бешдан бир қисмини йиғиб олсинлар+. 35 Келаётган мўл-кўлчилик йилларида улар озиқ-овқат йиғишсин, дон ғамлашсин ва уларни назоратингиз остидаги шаҳарлар омборхоналарида сақлашсин+. 36 Миср юртида бўладиган етти йил очарчилик даврида, бу озиқ-овқатлар юртни таъминлашда асқатади. Шу йўсин, юрт очарчилик дастидан хароб бўлмайди»+.
37 Юсуфнинг маслаҳати фиръавнга ва унинг барча хизматкорларига маъқул келди. 38 Фиръавн хизматкорларига: «Худонинг руҳи бор бўлган бу одамдан бошқа яна кимни ҳам топа олардик?» — деб айтди. 39 Шундан сўнг, у Юсуфга: «Буларнинг барчасини Худо сенга очиб берган экан, демак, сен каби ақлли ва доно ҳеч ким йўқ. 40 Сени хонадоним устидан тайинлайман, халқим сенга тўлиқ итоат этади+. Мен фақат тахтим билан сендан устун тураман»,— деб айтди. 41 Сўнг, фиръавн Юсуфга: «Мана, мен сени бутун Миср юрти устидан тайинладим»+,— деди. 42 Кейин фиръавн бармоғидан муҳр узугини ечиб, уни Юсуфнинг бармоғига тақди-да, эгнига сифатли зиғир матосидан тикилган кийимларни кийгизди, бўйнига эса олтин занжир тақиб қўйди. 43 Бундан ташқари, Юсуфни шоҳнинг иккинчи аравасига ўтқазишни ва олдида: «Аврек!»* — дея жар солишни буюрди. Шундай қилиб, у Юсуфни бутун Миср юрти устидан бош этиб тайинлади.
44 Фиръавн унга: «Мен фиръавн бўлсам-да, бутун Миср юртида бирон кимса сенинг рухсатингсиз ҳеч нима қила олмайди»+,— деди. 45 Сўнг фиръавн Юсуфга Зофнат-Паниёх* деб исм қўйди ҳамда Он* шаҳрининг коҳини Пўтиферонинг қизи Осанатни+ хотин қилиб олиб берди. Шундай қилиб, Юсуф Миср юртини назорат қила бошлади+. 46 Юсуф Миср шоҳи фиръавннинг ҳузурида турганда* 30 ёшда эди+.
Кейин Юсуф фиръавннинг ҳузуридан чиқиб, бутун Миср юртини кўздан кечириш учун йўлга отланди. 47 Етти йил мўл-кўлчилик даврида, ер жуда кўп ҳосил берди. 48 Юсуф етти йил мобайнида Миср юртидаги барча озиқ-овқатларни йиғиб, шаҳарларга ғамлаб қўйди. Ҳар бир шаҳарга, атрофдаги далалардан йиғилган ҳосилни жамлади. 49 У тўплаган дон денгиз қуми каби ниҳоятда кўпайиб кетди. Ҳосил миқдори кўпайиб кетганидан, охири уни ўлчамай қўйишди.
50 Очарчилик даври бошланишидан аввал, Он шаҳрининг коҳини Пўтиферонинг қизи Осанат Юсуфга иккита ўғил туғиб берди+. 51 «Худо менинг барча қайғуларимни, отамнинг уйини унуттирди»,— деб, Юсуф тўнғич ўғлига Манаше*+ деб исм қўйди. 52 «Азоб чеккан еримда Худо менга фарзандлар берди»+,— деб, у кенжа ўғлининг исмини Эфрайим*+ қўйди.
53 Миср юртидаги етти йил мўл-кўлчилик даври ўз ниҳоясига етди+. 54 Сўнг, Юсуф айтганидек, етти йил очарчилик даври бошланди+. Очарчилик барча юртларни қамраб олди, бироқ Миср юртидан нон* аримади+. 55 Очарчилик дастидан азоб чеккан бутун Миср юртидаги халқ фиръавндан нон сўраб ёлворди+. Шунда фиръавн мисрликларга: «Юсуфнинг олдига боринглар. У сизларга нима деса, шуни қилинглар»+,— деб айтди. 56 Бутун ер юзи бўйлаб очарчилик ҳукм сурарди+. Шунинг учун Юсуф омборларни очиб, мисрликларга дон сота бошлади+, чунки Миср юртида ҳам очарчилик кучайди. 57 Бундан ташқари, бутун ер юзида қаттиқ очарчилик бўлгани туфайли, одамлар дон сотиб олиш учун Мисрга, Юсуфнинг олдига келишарди+.