Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Довуд саноси. Қўшиқ.
2 Эй, ибодатларни Эшитгувчи, ҳар турли инсонлар ҳузурингга келади+.
4 Ҳовлиларингда яшаши учун танлаб+,
Ўзингга яқинлаштирган инсон бахтлидир.
5 Маҳобатли одил ишларинг ила бизга жавоб берасан+,
Эй, нажоткор Тангри,
Сен ер юзининг ҳар томонида+,
Узоқ денгизларда яшовчиларнинг умидисан.
6 Ўз қудратинг билан тоғларни мустаҳкам ўрнатгансан,
Сен куч-қудратга буркангансан+.
8 Узоқ ўлкаларда яшовчилар аломатларингни кўриб ҳайратдан лол қолади+,
Кунчиқардан кунботарга қадар яшовчилар шод бўлиб қўшиқ айтади.
9 Сен ер учун қайғурасан,
Уни серҳосил ва унумдор қиласан+,
10 Эгатларини сувга қондириб, шудгор қилинган ерни текислайсан.
Ёмғир ёғдириб уни юмшатасан, униб-ўсишига барака берасан+.
11 Ҳимматинг ила йилнинг бошига тож кийдирасан,
Юрган изларингдан файзу барака оқади+.
13 Яйловлар қўй-эчкиларга лиқ тўлган,
Ғалла гиламдек водийларга тўшаб қўйилган+.
Улар шодланиб ҳайқиради, ҳа қўшиқ айтади+.