Ҳикматлар
4 Ўғилларим, отангиз тарбиясига қулоқ солинг+,
Заковатга эга бўлиш учун диққатли бўлинг.
2 Зеро, сизларга яхши насиҳат бераман.
Рад этманг берган таълимимни+.
4 Отам менга шундай таълим берган: «Сўзларимни қалбингга жо қил+,
Амрларимга риоя этиб, узоқ умр кўр+.
5 Донолигу заковатга эга бўлиб+,
Айтганларимни унутма, улардан четга чиқма.
6 Доноликдан айрилма, у сени асрайди,
Уни сев, у сени ҳимоялайди.
8 Доноликни қадрла, у сени юксалтиради+.
Қучоғингдан чиқарма, у сенга шараф келтиради+.
9 У бошингга кўркам гулчамбар кийдириб,
Сени зийнат тожи билан безайди».
10 Ўғлим, тинглаб, айтганларимни қабул қил,
Шунда узоқ умр кўрасан+.
12 Юрганингда дадил қадам ташлайсан,
Чопганингда қоқилиб кетмайсан.
13 Таълим-тарбияни маҳкам ушлаб, қўлдан чиқарма+,
Уни асраб-авайла, чунки у ҳаётинг демакдир+.
14 Ёвузлар сўқмоғига қадам босма,
Ёмонлар йўлидан юрма+.
16 Боиси, улар ёмонлик қилмагунча ухлай олмайди.
Бировни йиқитмагунча уйқуси келмайди.
17 Ёвузлик уларнинг нонидир,
Зўравонлик уларнинг шаробидир.
19 Ёвузларнинг йўли эса зулматга ўхшайди.
Улар нимага қоқилиб кетишини билмайди.
20 Ўғлим, сўзларимга диққатли бўл,
Айтганларимга қулоқ сол.
21 Уларни кўздан қочирмай,
Қалбинг тубида сақла+.
22 Зеро, уларни топганлар ҳаётга эга бўлиб+,
Тан-жони соғ бўлади.
24 Тилингдан эгри сўзни соқит қил+,
Оғзингдан ёлғон-яшиқ гапни йўқ қил.
25 Кўзларинг тўғрига қарасин,
Нигоҳинг олдинга боқсин+.
27 Ўнгга ҳам, чапга ҳам бурилма+,
Ёмон йўлга қадам босма.