Закариё
7 Шоҳ Доро ҳукмронлигининг тўртинчи йили, тўққизинчи ойнинг, яъни хислав* ойининг тўртинчи кунида Яҳова Закариё пайғамбар+ орқали Ўз сўзларини аён қилди. 2 Байтил аҳолиси Саризарни, Рахеммалек ва унинг одамларини Яҳовадан марҳамат кўрсатишини сўраш учун юборди. 3 Улар Қўшинлар Сарвари Яҳованинг уйидаги руҳонийларга ва пайғамбарларга шундай дейишди: «Биз* кўп йиллар давомида қилиб келганимиздай, бешинчи ойда+ йиғлаб, ўзимизни овқатдан тийишимиз керакми?»
4 Қўшинлар Сарвари Яҳова яна бир бор менга Ўз сўзларини аён қилди: 5 «Бутун халққа ва руҳонийларга бундай деб айт: “70 йил давомида+, бешинчи ва еттинчи ойларда+ рўза тутиб йиғлаганингизда, буларни чиндан Мен учун қилганмидингиз? 6 Ахир еб-ичган бўлсангиз, ўзингиз учун еб-ичмаганмидингиз? 7 Қуддус ва унинг атрофидаги шаҳарларда одамлар истиқомат қилиб, тинч бўлганда, Нагав билан Шефелада одамлар яшаганда, Яҳова аввалги пайғамбарлари орқали эълон қилган сўзларига қулоқ солишингиз керак эмасмиди?”»+
8 Яҳова яна Закариёга Ўз сўзларини аён қилиб, деди: 9 «Қўшинлар Сарвари Яҳова демоқда: “Чинакам адолат билан ҳукм қилинглар+, бир-бирингизга меҳр-садоқат ва раҳм-шафқат билан муомалада бўлинглар+. 10 Бева билан етимни+, мусофир+ билан камбағални+ алдаманглар. Бир-бирингизга қарши қалбингизда ёвуз режалар тузманглар”+. 11 Бироқ улар эътибор беришмади+ ва қайсарлик билан юз ўгиришди+, эшитмаслик учун қулоқларини беркитишди+. 12 Улар қалбларини олмосдай* қилиб+, Қўшинлар Сарвари Яҳова аввалги пайғамбарларга Ўз руҳи орқали берган қонун ва сўзларга итоат этишмади+. Шунинг учун Қўшинлар Сарвари Яҳова қаттиқ ғазабланди»+.
13 «Қўшинлар Сарвари Яҳова демоқда: “Мен чақирганда тинглашмагани учун+, улар чақирганда Мен ҳам тингламадим+. 14 Бўрон кўтариб, уларни ўзлари танимайдиган барча халқлар орасига тарқатиб юбордим+. Уларнинг ортида кимсасиз юрт қолди ва ундан ҳеч ким ўтиб қайтмади+. Улар гўзал юртни даҳшатли аҳволга солишди”».