Чиқиш
34 Сўнг Яҳова Мусога бундай деб айтди: «Олдинги лавҳаларга ўхшаган иккита тош лавҳани кесиб ол+. Мен уларга сен чилпарчин қилган+ лавҳалардаги сўзларни ёзиб бераман+. 2 Эрталабга тайёр бўл. Чунки эрталаб Синай тоғининг тепасига кўтарилиб, Менинг ҳузуримда турасан+. 3 Аммо сен билан бирга тоққа ҳеч ким кўтарилмасин ва тоғда ҳеч кимса кўринмасин. Тоғнинг этагида ҳатто қўй-эчки ва қорамол ҳам ўтлаб юрмасин»+.
4 Мусо олдинги лавҳаларга ўхшаган иккита тош лавҳани кесиб олди ва Яҳова буюрганидай саҳар туриб, Синай тоғига кўтарилди. Қўлига эса иккита тош лавҳани кўтариб олди. 5 Яҳова булут ичида тушиб келиб+, тоғда Мусо билан турди ва Яҳова деган исмини эълон қилди+. 6 Кейин Яҳова Мусонинг олдидан ўтиб бундай деди: «Яҳова, Яҳова — шафқатли ва раҳмдил*+, сабр-тоқатли*+, меҳр-садоқат*+ ва ҳақиқатга*+ бой Худо. 7 У минглаб одамларга меҳр-садоқат кўрсатувчи+, хато, айб ва гуноҳни кечирувчи+, шу билан бир вақтда айбдорни жазосиз қолдирмайдиган+, оталари қилган гуноҳнинг оқибатларини ўғиллари, неваралари ва эваралари бошдан кечиришига йўл қўядиган Тангридир»+.
8 Мусо дарҳол мук тушиб, ергача таъзим қилди. 9 Кейин у: «Эй Яҳова, агар назарингда илтифот топган бўлсам, ўтинаман Яҳова, ўжар халқ+ бўлишимизга қарамай, орамизда бўлиб, биз билан бирга бор+. Айб ва гуноҳларимизни кечириб+, бизни Ўз мулкинг қилиб ол»,— деб айтди. 10 Аллоҳ бунга жавобан деди: «Мен аҳд қиляпман: бутун халқинг олдида ажойиб ишлар яратаман. Бундай ишлар ер юзи бўйлаб ҳеч бир халқ орасида ҳеч қачон қилинмаган+. Атрофингизда яшаётган барча халқлар Яҳованинг ишларини кўришади. Чунки сизлар учун қилаётган ишларим ҳайратга солади+.
11 Сизлар эса, бугун амр этаётганларимга диққатли бўлинглар+. Мен сизларнинг олдингиздан аморий, канъонлик, хетий, паризий, хивий ва ёбусийларни қувиб соламан+. 12 Эҳтиёт бўлинглар, сизлар бораётган юрт аҳолиси билан аҳдлашманглар+. Акс ҳолда, улар сизлар учун тузоққа айланиши мумкин+. 13 Уларнинг қурбонгоҳларини вайрон қилиб, муқаддас тошларини синдиринглар, муқаддас устунларини* эса кесиб ташланглар+. 14 Бошқа худоларга сажда қилманглар+. Чунки Яҳова мутлақ садоқатни талаб этувчи* Тангри сифатида танилган. Дарҳақиқат, У мутлақ садоқатни талаб қилувчи Худодир+. 15 Эҳтиёт бўлинглар, ўша юрт аҳолиси билан аҳдлашманглар. Сабаби, улар ўз худоларига сажда қилиб* қурбонлик келтиришганда+, бирортаси сизларни таклиф қилади ва унинг қурбонлигидан ейсизлар+. 16 Кейин уларнинг қизларидан ўғилларингизга олиб берасизлар+ ва уларнинг қизлари ўз худоларига сажда қилиб, ўғилларингизни ҳам ўз худоларига сажда қилишга оғдирадилар+.
18 Хамиртурушсиз нон байрамини нишонланглар+. Сизларга буюрганимдай, абиб* ойининг белгиланган пайтида, етти кун давомида хамиртурушсиз нон енглар+. Боиси, Мисрдан абиб ойида чиққансизлар.
19 Ҳар бир тўнғич ўғил, шунингдек бутун чорвангизнинг биринчи эркак боласи+ — бузоқ ёки қўзи бўладими, Меники+. 20 Эшакнинг биринчи туғилган боласи эвазига қўй беринглар. Борди-ю, эвазига ҳеч нарса бера олмасангизлар, унинг бўйнини синдиринглар. Ўғилларингизнинг ҳар бир тўнғичи учун бадал тўланглар+. Ҳеч ким Менинг олдимга бўш қўл билан келмасин.
21 Олти кун ишлаб, еттинчи куни эса дам олинглар*+. Ҳатто шудгор ва ўрим-йиғим пайтида ҳам дам олинглар.
22 Буғдой ҳосилининг илк ўримида Ҳосил байрамини*, шунингдек, йил охирида Ўрим-йиғим байрамини* нишонланглар+.
23 Йилига уч марта эркакларнинг ҳаммаси Исроил Худоси, Раб* Яҳова ҳузурига келсин+. 24 Мен сизларнинг олдингиздан халқларни қувиб солиб+, ҳудудингизни кенгайтираман. Йилига уч марта Тангрингиз Яҳова ҳузурига келганингизда, ҳеч ким сизларнинг юртингизни эгаллашни ният қилмайди.
25 Мен учун олиб келинган қурбонликнинг қонини ачитқи қўшилган нарса билан бирга тортиқ этманглар+. Фисиҳ байрами пайтида келтирилган қурбонлик эрталабгача қолиб кетмасин+.
26 Ердан олган биринчи ҳосилингизнинг энг яхшисини Тангрингиз Яҳованинг уйига олиб келинглар+.
Улоқни онасининг сутида қайнатманглар»+.
27 Яҳова гапини давом эттириб, Мусога: «Бу сўзларни ёзиб қўй+, чунки Мен шу сўзлар асосида сен ҳамда Исроил халқи билан аҳд қиляпман»+,— деб айтди. 28 Мусо ўша ерда 40 кечаю, 40 кундуз Яҳова билан бирга бўлиб, нон ҳам емади, сув ҳам ичмади+. У* лавҳаларга аҳд сўзларини — Ўнта амрни* ёзди+.
29 Сўнг Мусо Синай тоғидан тушиб келди, унинг қўлида иккита шоҳидлик лавҳаси бор эди+. Мусо Худо билан гаплашгани учун юзидан нур таралаётганини сезмади. 30 Ҳорун ва бутун Исроил халқи Мусонинг юзидан нур таралаётганини кўриб, унга яқинлашишга қўрқишди+.
31 Аммо Мусо уларни чақирди. Шунда Ҳорун ҳамда жамоанинг барча йўлбошчилари унинг ёнига келишди ва Мусо улар билан гаплашди. 32 Бундан кейин бутун Исроил халқи унинг ёнига келди ва у Яҳова Синай тоғида берган амрларнинг ҳаммасини уларга етказди+. 33 Мусо уларга гапириб бўлгач, юзига ёпинчиқ ташлаб оларди+. 34 Лекин Мусо Яҳова билан гаплашиш учун Унинг ҳузурига кирганида, ташқарига чиқмагунча ёпинчиғини олиб қўярди+. Сўнг қайтиб чиқар ва олган амрларни Исроил халқига етказарди+. 35 Исроил халқи Мусонинг юзидан нур таралаётганини кўрарди. Мусо Тангри билан гаплашгани кирмагунча, яна юзига ёпинчиқ ташлаб оларди+.