Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Ёдутун*. Осиф саноси+.
77 Овозим борича Худога ёлвораман,
Аллоҳга фарёд қиламан, У мени эшитади+.
2 Қайғу чекканимда Яҳовани изладим+.
Кечаси қўлимни осмонга кўтариб ибодат қилдим.
Аммо жоним тасалли топмади.
4 Сен менга мижжа қоқтирмадинг,
Ҳаяжон босиб гапиролмай қолдим.
5 Ўтган кунлар,
Ўтмишдаги йиллар ҳақида ўйлайман+.
7 Яҳова бизни бутунлай ташлаб кетдими?+
Энди бизга Ўз марҳаматини кўрсатмайдими?+
8 Меҳр-садоқати тамоман адо бўлдими?
Унинг ваъдаси бажо бўлишини ҳеч бир авлод кўрмайдими?
9 Аллоҳ марҳамат кўрсатишни унутдими?+
Ёки ғазаби раҳм-шафқатини тўсиб қўйдими? (Села)
10 «Аллоҳ Таоло бизни қўлламай қўйди,
Мени эзаётган нарса шудир»+,— деявераманми?
11 Яҳнинг* ишларини ёдга оламан,
Азалда яратган мўъжизаларингни эслайман.
12 Барча амалларинг ҳақида ўйлайман,
Ишларинг борасида фикр юритаман+.
13 Эй Тангрим, Сенинг йўлларинг муқаддасдир.
Сендек улуғ худо борми, эй Аллоҳим?+
14 Сен мўъжизалар яратувчи ҳақ Худосан+.
Кучингни инсонларга намоён этгансан+.
15 Қудратинг ила халқингни,
Ёқуб билан Юсуфнинг ўғилларини қутқаргансан+. (Села)
16 Сувлар Сени кўрди, эй Тангрим,
Сувлар Сени кўриб, безовталаниб кетди+.
Ҳатто тубсиз уммонни ҳам ҳаяжон босди.
17 Булутлардан ёмғир қуйилди.
Булутли осмонда момақалдироқ гумбурлаб,
Чақмоқларинг камон ўқларидек ҳар томонга отилди+.