Ҳикматлар
2 Амрларимга риоя қилиб, узоқ умр кўр+,
Таълимимни кўз қорачиғингдай асра.
3 Уларни бармоқларингга ўраб,
Қалбингга ёзиб қўй+.
4 Доноликка: «Опамсан»,— деб айт,
Фаҳм-фаросатни «қариндошим», деб ата.
6 Уйим деразасидан,
Унинг панжарасидан пастга қарадим.
7 Тажрибасиз ёшларни кузатиб,
Улар орасида ақлсиз бир йигитни кўрдим+.
8 У, аёл турадиган кўчанинг бурилишидан ўтиб,
Унинг уйи томон йўл олди.
Энди қош қорайиб, қоронғи тушаётган маҳал эди.
10 Шу пайт, уни қарши олгани бир аёл чиқди,
У фоҳишадай кийинган+, қалби маккор аёл эди.
11 У шаллақи, ўжар+,
Оёғи кўчадан йиғилмайдиган аёл эди.
12 Бир қарасанг кўчада, бир қарасанг майдонларда юрарди,
Ҳар бурчакда пойлаб турарди+.
13 У йигитни маҳкам қучоқлаб ўпди-да,
Сурбетларча унга шундай деди:
14 «Тинчлик қурбонлигини келтирмоқчи эдим+.
Бугун ичган қасамларимни адо этдим.
15 Шу боис, сени кутиб олгани чиқдим,
Сени роса изладим ва ниҳоят топдим!
16 Тўшагимни сара матолар билан,
Мисрдан келтирилган+ рангли чойшаб билан безадим.
17 Ётоғимга мирра, алоэ ва долчин сепдим+.
18 Юр, тонг отгунча муҳаббат қадаҳидан тўйиб ичайлик.
Эҳтиросдан лаззатланайлик.
19 Эрим ҳозир уйда йўқ,
Узоқ сафарга кетган.
20 Ҳамёнида пул олиб кетган,
Ой тўлмагунча қайтиб келмайди».
21 Аёл кўп важ келтириб, йигитни йўлдан оздирди.
Ширин сўзлари билан бошини айлантирди+.
22 Йигит сўйилгани кетаётган буқадай,
Жазолаш учун кишанга солинаётган аҳмоқдай+ дарҳол аёлга эргашди.
23 Охири унинг жигарига найза суқилади,
У тузоқ томон учган қушдай, жони* қил устида турганини билмайди+.
24 Ўғилларим, энди менга қулоқ солинг,
Сўзларимга диққат қилинг.
25 Юрагингиз бундай аёлнинг йўлларига оғиб кетмасин.
Адашиб, унинг сўқмоқларига кириб қолманг+.
26 Зеро, у кўпларнинг ҳаётига зомин бўлган+,
Бир талай кишиларнинг бошига етган+.
27 Унинг уйи гўрга* етаклайди,
Мурдалар ётган жойга олиб боради.