Шоҳлар тўртинчи китоб
21 Манаше+ 12 ёшида тахтга ўтириб, Қуддусда 55 йил шоҳлик қилди+. Онасининг исми Хафзибо эди. 2 Манаше, Яҳова исроилликлар олдидан қувиб чиқарган халқларнинг жирканч ишларига тақлид қилиб+, Яҳованинг назарида ёмон ишларга қўл урди+. 3 У отаси Ҳизқиё вайрон қилган тепаликларни+ қайта тиклаб, Исроил шоҳи Ахаб сингари+ Баалга атаб қурбонгоҳлар қурди ҳамда муқаддас устун ўрнатди+. Бундан ташқари, самовий жисмларга сажда қилиб, уларга сиғинди+. 4 У шунингдек, Яҳованинг уйида+ қурбонгоҳлар қурди. Бу уй ҳақида Яҳова: «Қуддусда Ўз исмимни ўрнатаман»+,— деган эди. 5 У Яҳова уйининг иккала ҳовлисида+ бутун самовий жисмларга+ атаб қурбонгоҳлар барпо этди. 6 Манаше ҳатто ўз ўғлини оловда куйдирди*, сеҳр-жоду билан шуғулланиб, фол очди+ ва арвоҳ чақирувчилару фолбинларни тайинлади+. У Яҳованинг назарида кўп ёвуз ишлар қилиб, Уни ранжитди.
7 Манаше ўзи ясаган ўйма тасвирни, яъни муқаддас устунни+ маъбадга ўрнатди. Бу маъбад ҳақида Яҳова Довуд билан унинг ўғли Сулаймонга: «Мен шу маъбадда ва бутун Исроил қабилалари орасидан танлаб олган Қуддус шаҳрида Ўз исмимни тоабад ўрнатаман+. 8 Агар Исроил халқи, Мен уларга хизматкорим Мусо орқали берган Тавротга астойдил амал қилиб, амрларимга риоя этса+, Мен ота-боболарига берган юртдан уларни асло ҳайдаб чиқармайман»+,— деб айтган эди. 9 Аммо улар итоат этишмади. Манаше уларни йўлдан оздириб, Яҳова исроилликлар олдидан йўқ қилган халқлардан+ ҳам баттарроқ ёвузлик қилишларига сабабчи бўлди.
10 Яҳова кўп маротаба ўз пайғамбарлари+ орқали: 11 «Яҳудо шоҳи Манаше барча бу қабиҳ ишларни қилиб, ўзидан олдин яшаган аморийлардан+ ҳам баттар ёвузликка қўл урди+. У жирканч бутлари* билан Яҳудони гуноҳга ботирди. 12 Шу сабабли, Исроил Тангриси Яҳова шундай демоқда: “Мен Қуддус билан Яҳудо бошига шундай бир фалокат ёғдираманки+, бу ҳақда эшитган одамнинг эти жимирлаб кетади*+. 13 Мен Қуддус узра Самарияга+ қўллаган ўлчов ипини тортаман+, Ахаб хонадонига қўллаган шоқулни* қўллайман+. Мен Қуддусни худди косани артиб, тўнкариб қўйгандай, тозалаб ташлайман+. 14 Меросимнинг омон қолганларини тарк этиб+, душманлари қўлига топшираман+ ва душманлар уларни асир қилиб олиб кетади, мол-мулкини талон-торож қилади. 15 Чунки улар Менинг кўз олдимда ёвуз ишлар қилиб, ота-боболари Мисрдан чиққандан то бугунга қадар Мени ранжитиб келишмоқда”+».
16 Манаше Яҳудо халқи Яҳованинг назарида ёмон ишлар қилишига сабабчи бўлиб, уларни гуноҳга ботирганидан ташқари, кўпдан-кўп бегуноҳ одамларнинг қонини тўкиб, Қуддусни бир четидан иккинчи четигача қонга тўлдирди+. 17 Манашенинг ҳаёти, барча ишлари ва қилган гуноҳлари ҳақида Яҳудо шоҳлари тарихи ёзилган китобда баён этилган. 18 Манаше вафот этиб, ота-боболарига қўшилди ва саройидаги боққа, Уззанинг боғига дафн этилди+. Ўрнига ўғли Омон шоҳ бўлди.
19 Омон+ 22 ёшида тахтга ўтириб, Қуддусда икки йил шоҳлик қилди+. Онасининг исми Машулламот бўлиб, ётбахлик Хорузнинг қизи эди. 20 У отаси Манаше сингари Яҳованинг назарида қабиҳ ишлар қилиб яшади+. 21 Омон отаси юрган йўллардан қайтмай, отаси сиғинган жирканч бутларга сажда қилиб, уларга сиғинди+. 22 У ота-боболарининг Худоси Яҳовадан воз кечиб, Яҳованинг йўлларидан юрмади+. 23 Охир-оқибат Омоннинг хизматкорлари унга қарши фитна уюштириб, уни ўз уйида ўлдиришди. 24 Аммо халқ шоҳ Омоннинг жонига суиқасд қилганларнинг барини ўлдириб, ўрнига ўғли Йўшиёни шоҳ этиб тайинлади+. 25 Омоннинг ҳаёти ва қилган ишлари ҳақида Яҳудо шоҳлари тарихи ёзилган китобда баён этилган. 26 Омон Уззанинг боғидаги қабрга дафн этилди+. Ўрнига ўғли Йўшиё+ шоҳ бўлди.