Ваъзгўйлик муқаддималари
◼ «Нима деб ўйлайсиз, барчамиз муаммоларга дуч келсак-да, бахтиёр бўлишимиз мумкинми? [Жавобни тингланг.] Ҳар кунги муаммоларга дош бериш учун Муқаддас Китобда жудаям яхши қўлланма берилган. Бу китобда шунингдек муаммолар йўқ қилиниши ва ажойиб шароитлар ўрнатилиши ҳақида айтиб ўтилади». Ваҳий 21:3, 4 оятларини ўқиб беринг.
◼ «Ҳозирги нотинч дунёда кўплари: “Нега бошим ташвишлардан чиқмай қолди-я? Ахир Аллоҳ раҳмону меҳрибон-ку, нега ёрдам бермайди?” — деб арз қилишади. Сиз-чи, бу саволлар ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?» Жавобни тинглаб, сўнг 2 Тимўтийга 3:16 оятини ўқиб беринг.
◼ «Жиддий масалалар билан дуч келаётган оилалар кундан-кунга кўпайиб боряпти. Нима деб ўйлайсиз, уларга Худонинг ушбу маслаҳати ёрдам бера оладими? [Эфесликларга 4:32 оятини ўқиб бериб, жавобни тингланг.] Муқаддас Китобда вақт синовидан ўтган ва чиндан ҳам амалий маслаҳатлар кўп. Уларнинг барчаси оилани ҳақиқатан бахтли қилишга қодир».