41- ҚЎШИҚ
Ё Раб, қабул эт дуомни
Босма нашри
(Забур 54)
1. Тингла нолам, Аллоҳ Яҳова,
Танҳо Ўзинг Тангрисан менга.
Мадҳ-ла мақтай буюк исмингни,
(НАҚАРОТ)
Лутфан қабул эт бу дуомни.
2. Раб, минг раҳмат, янги кун бердинг,
Йўл кўрсатиб, ҳаёт бахш этдинг.
Шод бўламан сочсанг меҳрингни,
(НАҚАРОТ)
Лутфан қабул эт бу дуомни.
3. Ё Худойим, юрай йўлингдан,
Сақла Ўзинг эгри ишлардан.
Бер руҳингни, енгай ғовларни,
(НАҚАРОТ)
Лутфан қабул эт бу дуомни.
(Шунингдек, Чиқ. 22:27; Заб. 106:4; Ёқб. 5:11 га қаранг.)