19- ДАРС
Яҳованинг Шоҳидлари Масиҳнинг ҳақиқий издошларими?
Яҳованинг Шоҳидлари сифатида Масиҳнинг ҳақиқий издошлари эканимизга ишонамиз. Нега? Эътиқодимиз нимага асосланган? Нега Яҳованинг Шоҳидлари деб аталамиз? Бир-биримизни севишимизни қай йўсин кўрсатамиз?
1. Яҳова Шоҳидларининг эътиқоди нимага асосланган?
Исо Масиҳ Худога шундай деган: «Сенинг каломинг — ҳақиқат». (Юҳанно 17:17) Исо каби Яҳованинг Шоҳидлари ҳам эътиқодини доим Худонинг Каломига асослайди. Масалан, илгари Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари деб танилган Яҳова Шоҳидларининг тарихига эътибор беринг. 19- асрнинг охирида Тадқиқотчилар Худонинг Каломини пухта тадқиқ қила бошлаган. Ҳатто черков таълимотларидан фарқ қилса-да, улар эътиқодини Каломга асослаган. Сўнг улар Каломдаги ўша ҳақиқатларни бошқаларга айта бошлаганa.
2. Нега ўзимизни Яҳованинг Шоҳидлари деб атаймиз?
Яҳова топинувчилари У тўғрисида ҳақиқатни айтгани туфайли уларни Шоҳидларим деб атаган. (Ибронийларга 11:4–12:1) Масалан, қадимда Худо Ўз халқига: «Сизлар Менинг Шоҳидларимсиз»,— деган. (Ишаё 43:10 ни ўқинг.) Исо «содиқ Шоҳид» деб аталган. (Ваҳий 1:5) Шу йўсин, 1931 йилдан бери «Яҳованинг Шоҳидлари» деб номланамиз. Худонинг исми билан аталишдан фахрланамиз.
3. Яҳованинг Шоҳидлари Исонинг севгисига қандай тақлид қилади?
Исо шогирдларини шу қадар севганки, улар унинг оиласидек бўлган. (Марк 3:35 ни ўқинг.) Шу каби, Яҳованинг Шоҳидлари якдил, умумжаҳон оила. Шунинг учун, бир-биримизга ака-ука, опа-сингил деб мурожаат қиламиз. (Филимўнга 1, 2) «Имондошларингизни севинглар»,— деган сўзларга ҳам амал қиламиз. (1 Бутрус 2:17) Яҳованинг Шоҳидлари бу севгини кўп йўллар орқали кўрсатади. Масалан, қийин пайтларда дунё бўйлаб имондошларимизга ёрдам берамиз.
КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
Яҳова Шоҳидларининг тарихини яхшироқ кўриб чиқинг ва биз Исонинг ҳақиқий издошлари эканимиз борасида қўшимча исботларга эътибор беринг.
4. Эътиқодимиз Муқаддас Китобга асосланади
Яҳова Муқаддас Китобдаги ҳақиқат ошкор бўлишини башорат қилган. Дониёр 12:4 ва изоҳни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Худонинг халқи Муқаддас Китобни ўрганишда давом этар экан, нима «мўл-кўл бўлади»?
Бир гуруҳ Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари, жумладан, Чарлз Расселл қай йўсин Худонинг Каломини тадқиқ қилганига диққат қаратинг. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Видеодан кўрганимиздай, Чарлз Расселл ва унинг маслакдошлари Муқаддас Китобни қай йўсин тадқиқ қилди?
Биласизми?
Гоҳида баъзи тушунчаларимизга ўзгаришлар киритилади. Нима учун? Қуёш кўтарилгани сайин манзара ёришиб боравергани каби Худо ҳам Каломини аста-секин тушунишимизга ёрдамлашяпти. (Ҳикматлар 4:18 ни ўқинг.) Муқаддас Китоб ўзгармаса-да, уни яхшироқ тушунганимиз сайин тушунчаларимиз ўзгаради.
5. Номимизга мувофиқ ҳаёт кечирамиз
Нега Яҳованинг Шоҳидлари деб аталамиз? ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Нима сабабдан Яҳованинг Шоҳидлари деб аталишимиз ўринли?
Нега Яҳова Ўзининг Шоҳидлари сифатида одамларни танлаган? Кўплар ҳақ Худо тўғрисида ёлғон гапиргани туфайли улар У ҳақида ҳақиқатни эълон қилмоқда. Келинг, ушбу ёлғонлардан иккитасини кўриб чиқамиз.
Айрим дин раҳбарларининг ўргатишича, Худо Унга топинганимизда тасвирлардан фойдаланишимизни истайди. Хўш, бу чиндан ҳам шундайми? Левилар 26:1 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Бу оятда қандай ҳақиқат ошкор бўляпти? Яҳова бутларга нисбатан қандай нуқтаи назарда?
Баъзи дин раҳбарларининг ўргатишича, Исо Худодир. Бу тўғрими? Юҳанно 20:17 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Мазкур оятда қайси ҳақиқат ёзилган? Худо ва Исо битта шахсми?
Яҳова Ўзи ва Ўғли тўғрисида ҳақиқатни ошкор этиш учун Шоҳидларини юборгани борасида қандай фикрдасиз?
6. Биз бир-биримизни севамиз
Муқаддас Китобда масиҳийлар тананинг турли аъзоларига қиёсланган. 1 Коринфликларга 12:25, 26 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Исонинг ҳақиқий издошлари имондошлари азоб чекканда нима қилиши керак?
Яҳованинг Шоҳидлари орасидаги севги борасида нимани кузатгансиз?
Ернинг қайсидир четида Яҳованинг Шоҳидлари азоб чекса, дунё бўйлаб имондошлари шу заҳоти ёрдам беришга интилади. Бунинг бир мисолини кўриш учун ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Яҳованинг Шоҳидлари табиий офатлардан жабр кўрганларга тақдим этаётган ёрдами қай йўсин уларнинг севгисини ошкор этмоқда?
БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Яҳованинг Шоҳидлари яқинда пайдо бўлган».
Яҳова қачондан бери топинувчиларини Шоҳидларим деб атайди?
ХУЛОСА
Яҳованинг Шоҳидлари Исонинг ҳақиқий издошларидир. Улар умумжаҳон оила бўлиб, эътиқоди Муқаддас Китобга асосланган топинувчилардир. Улар Яҳова тўғрисидаги ҳақиқатни ошкор этади.
Такрорлаш
Нега Яҳованинг Шоҳидлари деб аталамиз?
Бир-биримизни севишимизни қай йўсин кўрсатамиз?
Сизнингча, Яҳованинг Шоҳидлари Исонинг чинакам издошларими?
ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
Тарихимиз ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлинг.
«Яҳованинг Шоҳидлари — фаол имон. 1- қисм. Қоронғиликдан» 1:00:53
Қай йўсин Яҳованинг Шоҳидлари сохта таълимотларни фош этганининг мисолига диққат қаратинг.
Яҳованинг Шоҳидлари тўғрисидаги саволларингизга жавоб топинг.
«Яҳованинг Шоҳидлари ҳақида кўпчиликни қизиқтирадиган саволлар» (Веб-саҳифа)
Стивен бошқа ирқдаги инсонлардан нафратлангани туфайли уларга ҳужум қиларди. Яҳованинг Шоҳидлари орасида кўрганлари нега ҳаётини ўзгартиришга ундади?
«Ҳаётим тобора изидан чиқиб кетаётган эди» («Қўриқчи минораси» 1 июль, 2015)
a 1879 йилдан бери Яҳованинг халқи Муқаддас Китобга асосланган «Қўриқчи минораси» номли журнални нашр этиб келяпти.