-
«Дарё оқиб ўтган жойда ҳамма нарса жонланади»Ниҳоят пок топиниш тикланди!
-
-
10, 11. а) Бугунги кунда қандай баракалар бизга дарё каби оқиб келяпти? б) Ортиб бораётган эҳтиёжларни қондириш учун Яҳованинг баракалари қай йўсин янада кўпроқ оқяпти?
10 Баракалар келтирувчи дарё. Яҳованинг уйидан оқиб чиқаётган сув бугунги кундаги қайси баракаларни ёдимизга солади? Маънан соғлом ва тўқ бўлишимизга ҳисса қўшаётган барча нарсани. Энг аввало гуноҳларимизни ювиб, Яҳованинг кечиримига эга бўлишимизга имкон яратаётган Масиҳнинг тўлов қурбонлиги хаёлимизга келади. Аллоҳ Каломидаги соф ҳақиқатлар ҳам бизни ахлоқан ва маънан поклай оладиган ҳаётбахш сувга ўхшатилган. (Эфес. 5:25–27) Баракалар келтирувчи мазкур дарё бизнинг давримизда қай йўсин оқмоқда?
-
-
«Дарё оқиб ўтган жойда ҳамма нарса жонланади»Ниҳоят пок топиниш тикланди!
-
-
17 Баракалар келтирувчи дарё. Ушбу рамзий дарё жаннатда янада кенгаяди, чунки у нафақат маънавий, балки жисмоний томонлама ҳам фойда келтиради. Исонинг Минг йиллик бошқаруви пайтида Худонинг Шоҳлиги садоқатли кишиларга тўловдан янада кўпроқ фойда олишга кўмаклашади. Секин-аста улар мукаммалликка эришади! Касалликлар бошқа бўлмайди ва шифокорлар, ҳамширалар, касалхоналару дори-дармонларга эҳтиёж қолмайди! Ҳаёт суви Армагеддонда омон қолган миллионлаб одамлар, яъни «буюк мусибатдан» чиқиб келадиган «улкан оломон» томон оқади. (Ваҳ. 7:9, 14) Аммо бу дарё бошида келтирадиган баракалар ҳайратланарли бўлиб кўринса-да, кейинроқ юз берадиган воқеалар олдида бу шунчаки жилғадай туюлади. Ҳизқиёнинг ваҳийсида бўлгани каби, дарё ортиб борадиган эҳтиёжларни қондириш учун янада кенгаяди.
-
-
Оқиб чиқаётган сув дарёга айланади!Ниҳоят пок топиниш тикланди!
-
-
Оқиб чиқаётган сув дарёга айланади!
Ҳизқиё ваҳийда Яҳованинг маъбадидан оқиб чиқаётган сув мўъжизавий тарзда бор йўғи 2 километрча нарида дарёга айланганини кўрган! Дарё бўйида озуқа ва шифо бўладиган дарахтлар гуркираб ўсаётган эди. Буларнинг бари қандай маънога эга?
Баракалар келтирувчи дарё
ҚАДИМДА. Сургунда бўлганлар она юртига қайтгач, маъбадда яна пок тарзда топинишни бошлаганида Яҳова уларга баракалар ёғдирган
БИЗНИНГ ДАВРИМИЗДА. Пок топиниш 1919 йили тикланганидан бери Худонинг садоқатли хизматчилари беҳисоб маънавий баракалар олмоқда
КЕЛАЖАКДА. Армагеддондан сўнг Яҳова бизга ҳам жисмоний, ҳам маънавий томонлама баракалар ёғдиради
-