-
«Яҳованинг номидан жасорат билан ваъз қилишди»Худонинг Шоҳлиги тўғрисида кенг шоҳидлик берайлик
-
-
8. Нега Павлус билан Барнабо Икониядан кетишган ва биз улардан қандай сабоқ оляпмиз?
8 Бир мунча вақт ўтгач, Икониядаги душманлар Павлус билан Барнабони тошбўрон қилиш учун фитна уюштирди. Улар бундан хабар топгач, бошқа ҳудудда ваъз қилиш учун кетишди. (Ҳавор. 14:5–7) Бугун ҳам Худо Шоҳлигининг хабарчилари эҳтиёткорлик ила йўл тутишади. Одамлар бизга ёки хушхабарга қарши ёмон нарсалар айтишганда жасорат ила гапирамиз. (Филип. 1:7; 1 Бутр. 3:13–15) Аммо улар жисмоний зарар етказмоқчи бўлишса, ўз ҳаётимизни ёки имондошларимизнинг ҳаётини кераксиз хатарга қўйиб, аҳмоқлик қилмаймиз. (Ҳик. 22:3)
-