16- қўшиқ
Худонинг Шоҳлиги томон бўлинг!
1. Эй беозорлар, изланг Яҳовани,
Унинг ҳукм соати яқиндир.
Ўша кунда қутқарар балки сизни,
Гар бўлсангиз содиқ ахир.
(НАҚАРОТ)
Осмон Шоҳлиги беради нажот,
Бўлайлик биз у томон.
Топамиз унда биз орому тинчлик,
Итоат этсак ҳар он.
2. Масиҳий Шоҳга тезроқ бўйсунинглар,
Шунда йўлиқмайсиз азобларга.
Аллоҳнинг йўлида ташланг қадамни,
Шаксиз эришасиз бахтга.
(НАҚАРОТ)
Осмон Шоҳлиги беради нажот,
Бўлайлик биз у томон.
Топамиз унда биз орому тинчлик,
Итоат этсак ҳар он.
3. Қани дадил кўтаринг бошингизни,
Самоларда Шоҳлик бошқармоқда.
Камтаринларга сочади нурини,
Бўлинг абадий шу нурда.
(НАҚАРОТ)
Осмон Шоҳлиги беради нажот,
Бўлайлик биз у томон.
Топамиз унда биз орому тинчлик,
Итоат этсак ҳар он.
(Шунингдек Заб. 58:17; Ҳик. 18:10; 1 Кор. 16:13 га қаранг.)