24- қўшиқ
Фақат йўқотманг умидни!
1. Кўрлар кўзи очилади.
Карлар яна эшитади.
Соқов тили ҳайқиради.
Чўлоқ оҳудай сакрайди.
Саҳролар гулзор бўлади.
Ерда жаннат тикланади.
Қўмсаймиз бундай замонни,
Фақат йўқотманг умидни.
2. Дарду алам унутилар,
Кекса одам ҳам ёшарар.
Замин берар ҳосилини,
Мўл-кўл қилиб маҳсулини.
Ялла айтар бола-чақа,
Дунё тўлар қувончларга.
Ахир ўлган тирилади.
Фақат йўқотманг умидни.
3. Бўри қўзи билан яшар,
Сиртлон билан улоқ ётар,
Йиртқич ҳайвон ташланмайди,
Энди шер ўт-ўлан ейди,
Бола уларни етаклар,
Қалблар завқ-шавқларга тўлар.
Сайр қиламиз жаннатни,
Фақат йўқотманг умидни.
(Шунингдек Ишаё 11:6–9; 35:5–7; Юҳан. 11:24 га қаранг.)