16- ҚЎШИҚ
Яҳни улуғланг Шоҳаншоҳ-чун
1. Подшоҳ бўлишга тайинлаб,
Аллоҳ мойлади Ўғлин.
Исо бошқаргай адолат-ла,
Рабнинг бажаргай ниятин.
(НАҚАРОТ)
Яҳни улуғланг Шоҳаншоҳ-чун,
Айтинг мақтовлар Ўғлига.
Ҳар кун бўйсуниб унинг амрига,
Қолинг вафодор Яҳга.
Яҳни улуғланг Шоҳаншоҳ-чун,
Ёйгай у Аллоҳ шонини.
Тангри мойлади руҳи-ла уни,
Берди осмонда тахтни.
2. Танлаб Раб шоҳлар аҳлини,
Этгай Ўзига даъват.
Масиҳ-ла улар бошқаргайдир,
Ерни қилишгайдир жаннат.
(НАҚАРОТ)
Яҳни улуғланг Шоҳаншоҳ-чун,
Айтинг мақтовлар Ўғлига.
Ҳар кун бўйсуниб унинг амрига,
Қолинг вафодор Яҳга.
Яҳни улуғланг Шоҳаншоҳ-чун,
Ёйгай у Аллоҳ шонини.
Тангри мойлади руҳи-ла уни,
Берди осмонда тахтни.
(Шунингдек, Ҳик. 29:4; Ишаё 66:7, 8; Юҳан. 10:4; Ваҳ. 5:9, 10 га қаранг.)